Академик гуруҳ маълумотларини бошқариш

Академик гуруҳ маълумотларини шакллантириш.

Академик гуруҳларни шакллантириш Talabalar / Akademik guruhlar менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Гуруҳ яратиш ойнаси

Гуруҳ яратиш учун 1-расмдан +Guruh yaratish тугмасини танланг. Натижада экранда академик гуруҳ маълумотларини киритиш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Академик гуруҳларнинг қуйидаги маълумотлари киритилади, бунда:

  • Nomi майдонига академик гуруҳнинг номи киритинг;
  • O’quv reja майдонидан академик гуруҳга тегишли бўлган ўқув режа танланг. Ўқув режани яратиш тизимнинг ўқув режа менюсида амалга оширилади. Агар ўқув режа тасдиқланмаган бўлса бундай ўқув режаларни танлашнинг имкони бўлмайди;
  • Ta’lim tili майдонидан академик гуруҳдаги талабаларнинг таълим олиш тилини танланг (ўзбек, рус, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, инглиз).

Академик гуруҳ маълумотларини киритиш ойнасига барча зарурий маълумотлар киритиб бўлингандан сўнг Saqlash тугмасини танлаш орқали гуруҳ маълумотлари ахборот тизимига сақланади (2-расм).

2-расм. Гуруҳларни шакллантириш.

Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида барча академик гуруҳлар шакллантириб олинади.

Сақланган гуруҳни кўриш учун тизимнинг Talabalar / Akademik guruhlar менюси орқали амалга оширилади (3-расм).

3-расм. Академик гуруҳлар руйҳати.

Академик гуруҳ маълумотларини таҳрирлаш

Академик гуруҳ маълумотларини таҳрирлаш учун академик гуруҳлар рўйхатидан мос гуруҳ номига босилади ва шундан сўнг академик гуруҳ маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади (2-расм). Сўнгра академик гуруҳга тегишли маълумотлар таҳрирланади ва Saqlash тугмаси босилади.

Академик гуруҳ маълумотларини ўчириш

Академик гуруҳ маълумотларини ўчириш учун академик гуруҳлар рўйхатидан мос гуруҳ номига босилади  ва шундан сўнг академик гуруҳ маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади (2-расм). Очилган ойнадаги O’chirish тугмасини босиш орқали академик гуруҳ тизимдан ўчирилади.

Муҳим!!!. Агар тизимда академик гуруҳ билан боғланган бошқа маълумотлар мавжуд бўлса тизим академик гуруҳни ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда академик гуруҳни ўчириш учун дастлаб у билан боғланган бошқа маълумотларни ўчириш тавсия этилади.