Академик ёзув маълумотларни бошқариш
Академик ёзув маълумотларини бошқариш тизимнинг Akademik arxiv / Akademik yozuv менюси орқали амалга оширилади (1-расм). Академик ёзув менюсида талабаларнинг фанлардан ва имтиҳонлардан олган баллари рўйхати шаклланади. Ушбу меню орқали талабанинг баллари талабанинг рейтинг дафтарчасига ўтказилади. Талаба олган балини рейтинг дафтарига ўтказиш учун рўйхатдан талабани танланади ва Ko‘chirish тугмасини босинг. Шундан сўнг ушбу талаба рўйхатдан йўқолади ва баллари рейтинг дафтарчасига ўтказилади.
1-расм. Академик ёзув ойнаси
Кўчирилган талаба тизимнинг аккердитация менюсига ўтади. Аккердитация менюсида талабаланинг барча баллари кўринади.
Муҳим! Талабанинг диплом фанларини тайёрлашда академик ёзув ойнасида талаба ҳақида маълумот бўлиши керак эмас. Шундагина диплом фанларини шакллантиришнинг кейинги босқичларини амалга ошириш мумкин.