Академик таътил бериш маълумотларини шакллантириш.
Академик таътил бериш тизимнинг Talaba harakati/Akademik ta’til менюси орқали амалга оширилади (1-расм). Талабага академик таътил бериш учун биринчи навбатда академик таътил бериш тўғрсидаги буйруқни шакллантириб олиш зарур. Талабага қуйидаги ҳолларда академик таътил бериш мумкин:
- Ҳарбий хизматни ўташ учун
- Саломатлигини тиклаш учун
- Ҳомиладорлик ва туғиш учун
- Болаларни парвариш қилиш учун
Талабага академик таътил бериш учун 1-расмдан куйидагича параметрларни танланг:
- O‘quv rejani tanlang майдонидан ўқув режани танланг;
- O‘quv yilini tanlang майдонидан ўқув йилини танланг;
- Semestrni tanlang майдонидан семестрни танланг;
- Ta’lim shaklini tanlang майдонидан таълим шаклини танланг;
- Jarayon sababi майдонидан академик таътил турини танланг;
- Buyruq майдонидан буйруқни танланг;
- Талабалар рўйхатидан талабани танланг;
Барча маълумотлар тўғри шакллантирилган бўлса ОК тугмасини танланг. Натижада талабага академик таътил берилганлик тўғрисидаги маълумот пайдо бўлади.
1-расм. Академик таътил бериш ойнаси
Академик таътил беришнинг бошқа турлари ҳам худди шу кетма-кетликда амалга оширилади