Аудитория маълумотларини бошқариш
Аудитория яратиш
Аудитория яратиш тизимнинг Infrastruktura / Auditoriya менюсини танлаш орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Аудитория яратиш
Аудиторияларни яратиш учун қуйидагича маълумотларни шакллантиринг:
- Bino майдонидан бинони танланг;
- Auditoriya turi майдонидан хона турини танланг;
- Nomi майдонига хонани киритинг;
- Sig‘im майдонига хона сиғимини киритинг.
Saqlash тугмаси танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расм. Аудиторияларни шакллантириш.
Аудиториялар рўйхатини кўриш тизимнинг Infrastruktura/ Auditoriya менюси орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. Аудиториялар рўйхати
Аудитория маълумотини таҳрирлаш
Аудитория маълумотларини таҳрирлаш учун тизимнинг Infrastruktura / Auditoriya менюсини танлаш орқали аудиториялар рўйхатига ўтинг (3-расм). Аудиториялар рўйхатидан аудиторияни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасини очинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан таҳрирлаш ишини бажаринг ва Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотни сақланг
Аудитория маълумотини ўчириш
Аудитория маълумотларини ўчириш учун тизимнинг Infrastruktura / Auditoriya менюсини танлаш орқали аудиториялар рўйхатига ўтинг (3-расм). Аудиториялар рўйхатидан бинони танлаш орқали таҳрирлаш ойнасини очинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танлаш аудитория тўғрисидаги маълумотни ўчиринг.
Эслатма. Агар тизимда аудиторияга боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим аудиторияни ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда аудиторияни ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.