Буйруқ маълумотларини бошқариш.
Буйруқ яратиш
Буйруқларни яратиш тизимнинг Talaba harakati / Buyruqlar менюси орқали амалга оширилади (1-расм)
3.4.5-расм. Буйруқ яратиш ойнаси.
Буйруқ яратиш учун ойнадан +Yaratish тугмасини танланг. Натижада буйруқ маълумотларини шакллантириш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Буйруқ маълумотларини қуйидагича шакллантиринг, бунда:
- Fakultet майдонида факультет маълумоти автоматик шаклланади;
- Buyruq turi майдонидан буйруқ турини танланг, масалан ўқишга қабул қилиш буйруғи;
- Nomi майдонига буйруқ номини киритинг;
- Buyruq maqsadi майдонига буйруқ мақсадини киритинг;
- Buyruq tarkib майдонига буйруқ таркибини киритинг;
- Buyruq sanasi майдонидан буйруқ санасини танланг;
- Buyruq raqami майдонига буйруқ рақамини киритинг;
- Holati буйруқ ҳолатини танланг;
- Buyruq fayli буйруқ файлини бириктиринг.
Барча маълумотлар киритилгандан сўнг Saqlash тугмаси босилади ва натижада буйруқ маълумотлари шаклланади (2-расм).
2-расм. Буйруқ маълумотларини шакллантириш
Яратилган буйруқлар рўйхатини кўриш учун Talaba harakati / Buyruqlar менюсини танланг. Натижада буйруқлар рўйхати очилади (3-расм).
3-расм.Буйруқлар рўйхати
Буйруқлар рўйхатидан Biriktirish тугмасини танлаш орқали ўқишга қабул қилинган талабаларни қабул буйруғига бириктириш мумкин (3-расм).
4-расм. Талабани буйруққа бириктириш.
Талабалар билан ишлаш жараёнида буйруқларга мурожаат қилинганда яратилган буйруқларда талабалар сони автоматик тарзда шаклланади. Талабалар буйруққа бирикканлигини буйруқлар рўйхати ойнадасидаги буйруқ қаторининг Talabalar устинида талабалар сони кўрсатиб беради (2-расм). Талабалар рўйхатини кўриш учун талабалар сонини танланг. Натижада танланган буйруққа тегишли талабалар рўйхати пайдо бўлади (5-расм).
5-расм. Буйруққа тегишли талабалар рўйхати
Буйруқни шакллантириш жараёнида буйруққа тегишли файл юкланган эди. Ушбу файлни кўчириш учун 3-расмда келтирилган буйруқлар рўйхати ойнасидан Yuklab Olish тугмаси босилади.
Буйруқ маълумотларини таҳрирлаш
Буйруқ маълумотларини таҳрирлаш учун тизимнинг Talaba harakati / Buyruqlar менюсига кирилади. Натижада буйруқлар рўйхати очилади (3-расм). Рўйхатдан бирор бир буйруқ танланса буруқ маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади (2-расм). Ушбу ойнадан бирор бир ўзгаришни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини босинг.
Буйруқ маълумотларини ўчириш
Буйруқ маълумотларини ўчириш учун буйруқлар рўйхатидан буйруқ танланади ва таҳрирлаш ойнасидан O’chirish тугмасини танланади (2-расм).