БМИ ва МД мавзулари маълумотларни бошқариш
БМИ ва МД мавзусини яратиш
БМИ ва МД мавзусини яратиш тизимнинг Akademik arxiv / BMI va MD mavzulari менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Мавзуларни яратиш ойнаси
+Yaratish тугмасини танлаш орқали битирув ишини бошқариш ойнасига ўтинг (2-расм) ва қуйидагича маълумотларни шакллантиринг:
- Fakultet майдонидаги маълумот автоматик тарзда шаклланади;
- Ta’lim turi майдонидан таълим турини танланг;
- Kafedra / Bo‘lim майдонидаги маълумот автоматик тарзда шаклланади;
- Mutaxassislik майдонидан мутахассисликни танланг;
- Guruh майдонидан талаба гуруҳини танланг;
- Talaba майдонидан талабани танланг;
- Bitiruv ishi nomi майдонига битирув ишининг номини киритинг;
- Rahbar F.I.SH. майдонига раҳбарнинг Ф.И.Ш.ни киритинг;
- Rahbar ish joyi майдонига раҳбарнинг иш жойини киритинг;
- Maslahatchi F.I.SH. майдонига маслаҳатчининг Ф.И.Ш.ни киритинг;
- Maslahatchi ish joyi майдонига маслаҳатчининг иш жойини киритинг;
- Buyruq майдонидан яратилган буйруқни танланг;
- O‘quv yili майдонидан ўқув йилинин танланг.
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм)
2-расм. Битирув иши маълумотларини шакллантириш.
Яратилган БМИ ва МД мавзуларини кўриш тизимнинг Akademik arxiv / BMI va MD mavzulari менюси орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. БМИ ва МД мавзулари рўйхати
Юқорида кўрсатилган кетма-кетлик асосида барча БМИ ва МД мавзуларини шакллантириб олинг.
Битирувчиларнинг БМИ ва МД мавзуларини тўғрисида маълумотларини Exsport тугмасини танланг орқали Excel дастурига юклаб кўриш мумкин.
БМИ ва МД мавзусини таҳрирлаш
БМИ ва МД мавзусини таҳрирлаш учун тизимнинг Akademik arxiv / BMI va MD mavzulari менюсини танланг. Натижада талабалар рўйхати очилади (3-расм). Талабалар рўйхатидан талабани ёки мавзуни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.
БМИ ва МД мавзусини ўчириш
БМИ ва МД мавзусини ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танланг (2-расм).
Муҳим! Агар тизимда БМИ ва МД мавзусига боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим мавзуни ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда мавзуни ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.