ДАК натижалари маълумотларини бошқариш
ДАК натижасини шакллантириш
ДАК натижаларини шакллантириш тизимнинг Nazoratlar / DAK natijalari бўлими орқали амалга ошрилади (1-расм).
1-расм. ДАК натижаларини шакллантириш
+Yaratish тугмасини танлаш орқали ДАК натижалари маълумотларини шакллантириш ойнасига ўтинг. Талабанинг ДАК натижалари маълумотларини қўйидагича шакллантиринг (2-расм).
- Fakultet майдонида жорий факультет туради;
- Kafedra / Bo‘lim майдонида жорий кафедра ёки бўлим туради;
- Ta’lim turi майдонидан таълим турини танланг;
- Mutaxassislik майдонидан мутахассисликни танланг;
- Guruh майдонидан гуруҳни танланг;
- Talaba майдонидан талабани танланг;
- O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
- DAK майдонидан ДАК номини танланг;
- DAK qarori raqami майдонига ДАК қарори рақамини киритинг;
- DAK qarori sanasi майдонидан ДАК санасини танланг;
- Bitiruv ishi майдонидан битирув иши мавзусини танланг;
- Fanlar майдонидан ДАК турини танланг, масалан битирув малакавий иши;
- Ball майдонига талаба олган баллни киритинг;
- Baho майдонига талаба баҳосини киритинг;
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расм. Натижаларни шакллантириш.
Яратилган ДАКлар рўйхатини кўриш тизимнинг Nazoratlar / DAK natijalari бўлими орқали амалга ошрилади (3-расм)
3-расм. ДАКлар рўйхати
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида барча талабаларнинг ДАК натижаларини шакллантириб олинг
ДАК маълумотларини тахрирлаш
ДАК маълумотларини тахрирлаш учун тизимнинг Nazoratlar / DAK natijalari менюсини танлаш орқали ДАКлар рўйхатига ўтинг (3-расм). ДАКлар рўйхатидан тахрирлаш керак бўлган ДАКни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотни сақланг.
ДАК маълумотларини ўчириш
ДАК маълумотларини ўчириш таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танлаш орқали амалга оширилади.