Дарс жадвали маълумотларини бошқариш

Дарс жадвалини шакллантириш

Ўқув жараёнини олиб боришдаги энг асосий параметрлардан бири бу дарс жадвали ҳисобланади. Сабаби тузилган дарс жадвали асосида машғулотлар олиб борилади, ўқитувчилар эса фанларга ресурслар, топшириқлар ва  назорат саволларини шакллантиришади.

Дарс жадвалини шакллантириш учун O‘quv Jarayoni / Dars jadvali менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Дарс жадвали ойнаси

Дарс жадвалини яратиш ойнасидан қуйидаги амалларни бажаринг:

  • O’quv rejani tanlang майдонидан ўқув режани танланг;
  • O’quv yili майдонида мос равишда жорий ўқув йили автоматик тарзда шаклланади ёки рўйхатдан ўқув йилинини талаш мумкин;
  • Semestr майдонидан семестрни танланг;
  • Guruh майдонидан гуруҳни танлан.

Барча маълумотлар тўғри бўлса +Yaratish тугмасини танланг. Натижада дарс жадвалини яратиш ойнаси пайдо бўлади (2-расм).

2-расм. Дарс жадвалини шакллантириш ойнаси

Дарс жадвалини шакллантириш учун келтирилган ойнадан санани  танланг, масалан 4, шундан сўнг Guruh jadvali ma’lumotlari ойнаси намоён бўлади (3-расм).

3-расм. Гуруҳ жадвали маълумотлари ойнаси.

Келтирилган ойнадан гуруҳ жадвали маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:

  • Dars sanasi майдонида жорий сана автоматик шаклланади.
  • Juftlik майдонидан жуфтликни танланг;
  • Auditoriya майдонидан аудиторияни танланг;
  • Fanlar майдонидан фанни танланг;
  • Xodim майдонидан ходимни танланг;
  • Mashg'ulot майдонидан машғулот турини танланг;
  • Qo’shimcha майдонига ихтиёрий изоҳни киритинг;
  • Groups майдонидан гуруҳни танланг (4-расм).

4-расм. Дарс жадвали маъумотларини шакллантириш

Дарс жадвали маъумотларини киритиб бўлингандан сўнг Saqlash  тугмасини танлаш орқали дарс жадвали шакллантирилади (5-расм).

5-расм. Дарс жадвали ойнаси

Худди шу кетма-кетликда хафталик дарс жадвалини шакллантириб олинади (6-расм).

6-расм. Хафталик дарс жадвали

Бир хафталик дарс шакллантирилгандан сўнг қолган хафталарни бирма-бир киритмаслик учун қолган хафталарга генарация қилиш амали киритилган, бунинг учун хафталик дарс жадвали ойнасидан Genaretsiya тугмасини танланг. Натижада хафталарни генерация қилиш ойнаси намоён бўлади (7-расм).

7-расм. Хафталарни генерация қилиш ойнаси.

Генерация қилиш ойнасидан керакли хафта ва хафталар шаблонидан хафтани танланг. Сўнгра ўтказиш тугмасини босинг (8-расм).

8-расм. Генерация қилиш ойнаси

Дарс жадвалини хафталарга генарация қилинганлигини кўриш учун тизимнинг O‘quv Jarayoni / Dars jadvali менюсини танланг. Натижада ўқув режа, ўқув йили, семестр  ва гуруҳлар кесимида шаклланган дарс жадвали рўйхати пайдо бўлади (9-расм).

9-расм. Дарс жадвали рўйхати сахифаси

Дарс жадвали рўйхатига этибор бералидаган бўлсак жадвал шакллантирилган хафта яшилда, шакллантирилмаган хафда эса қизил рангда ҳамда хафта кунлари тўғрисида маълумотлар ҳам шаклланган. Гуруҳнинг дарс жадвалини кўриш учун гурух номини танланг (10-расм).

10-расм. Дарс жадвалини кўриш ойнаси.

Дарс жадвалини генерация қилишда барча хафталарни генерация қилиш тавсия этилмайди. Масалан 4 хафталикни генерация қилиш керак. Чунки дарс жадвали ўзгарадиган бўлса барча хафтани ўзгартириш керак бўлади. Шунинг учун ўша хафтада ўзгарган дарс жадвалини шакллантирилиб кейин генерация қилинса кейинги қадамларда хатоликлар бўлмайди.

Дарс жадвали маълумотларини тахрирлаш

Дарс жадвали маълумотларини таҳрирлаш учун O‘quv Jarayoni / Dars jadvali менюсини танланг. Натижада ўқув режа, ўқув йили, семестр  ва гуруҳлар кесимида шаклланган дарс жадвали рўйхати сахифаси пайдо бўлади (8-расм), сўнгра гуруҳ номини танланг. Натижада гуруҳнинг яратилган дарс жадвали пайдо бўлади (9-расм). Ўзгартириш киритиш учун фан машғулотини танланг. Натижада дарс жадвалини таҳрирлаш ойнаси очилади (11-расм). 

11-расм. Дарс жадвалини таҳрирлаш ойнаси.

Дарс жадвалини таҳрирлаш ойнасидан керакли ўзгартиришларни амалга оширинг ва  сақлаш тугмасини танланг. Натижада дарс жадвалига ўзгартириш китирилади.

Дарс жадвали маълумотларини ўчириш

Дарс жадвали маълумотларини ўчириш учун 10-расмда келтирилган дарс жадвалини таҳрирлаш ойнасига ўтинг ва O’chirish тугмасини танланг. Натижада дарс жадвали маълумотлари ўчирилади.

Муҳим! Дарс жадвали маълумотларини ўчиришда унга боғлиқ бошқа маълумотлар шаклланган бўлса, масалан фаннинг ўқув ресурслари ва топшириқларини шакллантирилган бўлса, тизим дарс жадвалини ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолатларда қачонги унга боғлиқ маълумотлар ўчирилса шундагина дарс жадвали маълумотлари ўчирилади.