Талабалар давоматини қайд қилиш

Hemis ахборот тизимида талабаларнинг дарс машғулотларига қатнашиш давоматини қайд қилиб бориш учун электрон журнали ташкил этилган. Талабалар давоматини қайд қилиш тизимнинг Mashg‘ulotlar / Dars o‘tish менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Гуруҳлар рўйхати.

Гуруҳлар рўйхатидаги сана қизил рангда бўлса бу санада давомат қилинмаган ёки дарс ўтилмаган, агар яшил рангда бўлса давомат қилинган ва дарс ўтилган ҳисобланади.

Талабалар давоматини қайд қилиш учун рўйхатдан тегишли гуруҳнинг тегишли машғулот санасини танлаш орқали давоматни киритиш ойнасига ўтинг. Давомат ойнасидан машғулотнинг мавзуси танланг ва талабалар рўйхатидан агар талаба дарсда бўлмаса текшириш катагига белги қўйинг, агар талабаларнинг барчаси дарс бўлса Saqlash тугмасини танланг орқали давоматни сақланг (2-расм).

2-расм. Давоматни белигилаш

Муҳим!

  • Талабалар давоматини машғулот ўтилган куни кечаси соат 24.00 гача киритиш мумкин.
  • Киритилган талаба давоматини сақлагандан сўнг ўзгартириш имконияти мавжуд эмас.
  • Талабалар дарсда тўлиқ қатнашган бўлса ҳам талабаларни белгиламасдан мавзуни танлаб сақлаш зарур.