Давомат журнали маълумотларини бошқариш
Давомат журнали маълумотларини бошқариш тизимнинг Davomat / Davomat jurnali менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Давомат журнали
Давоматни кўриш учун давомат журналидан гуруҳни фан машғулоти тури бўйича танланг (масалан гуруҳ – 365-MB, фан – C/C++ dasturlash, машғулот – Laboratoriya). Натижада гуруҳнинг давомат журнали очилади. Ушбу журналда талабанинг қолдирган дарс соати (сабабли, сабабсиз, жами соат) ва ўқитувчи томонидан дарслар ўтилганлигини кўриш ҳамда талабанинг қолдирган дарс соатини сабабли ёки сабабсизга ўтказиш амалини бажариш мумкин (2-расм).
2-расм. Гурухнинг давомат журнали
Талабанинг қолдирган дарс соатини сабабли қилиш учун журналда талаба қолдирган соатни танланг (масалан, 2011-11-11 сандаги 2 сонини танлаш). Натижада дарс соатини назорат қилиш ойнаси очилади. Ушбу ойнада статус устунини сабабсиздан сабаблига ўзгартиринг, асословчи изоҳни ёзинг ва асословчи ҳужжатни юкланг. Бунда тизим фақатгина Расм ва PDF форматдаги файлларни қабул қилади (3-расм).
3-расм. Дарс соатни сабабли қилиш
Барча маълумотлар тўғри бўлса Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотни сақланг. Натижада давомат журналида талаба қолдирган дарс соати яшил рангда бўлади ва сабаблига ўтади (4-расм).
4-расм. Давомат журнали
Талабанинг қолдирган дарс соатини танлаш орқали дарс соатни сабабли қилинганлик тўғрисидаги маълумотни кўринг ва Yuklab olish тугмаси орқали асос файлни кўчириб олинг (5-расм).
5-расм. Қолдирилган дарс асосини юклаш
Худди шу усулда талабанинг давомати бошқариб борилади.