Диплом ва илова маълумотларини бошқариш

Диплом ва иловани яратиш

Диплом ва иловани шакллантириш тизимнинг Akademik arxiv / Diplom berish менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Диплом бериш ойнаси

Талабани танлаш орқали талабага диплом бериш формасига ўтинг
 (2-расм). Талаба дипломи қуйидагича маълумотлардан ташкил топган:


Талаба маълумотлари

  • Талаба Исми ва Шарифи
  • Талаба туғилган санаси
  • ID рақам
  • Гуруҳ номи

ОТМ маълумотлари

  • ОТМ номи
  • Ректор Ф.И.Ш.
  • ОТМ тўғрисида маълумот
  • Почта манзили
  • ОТМ аккредитацияси

Мутахассислик маълумотлари

  • Факультет
  • Шифр
  • Мутахассислик номи
  • Квалификация номи
  • Квалификация маълумоти

Таълим маълумотлари

  • Таълим тури
  • Таълим шакли
  • Битирув иши
  • Таълим тили
  • Ўқув йили
  • Ўқиш муддати
  • Аввал таҳсил олган ОТМ номи, ҳуқуқий шакли, ўқиш даври

Қўшимча маълумотлар

  • Аввалги таълим
  • Баҳолаш тизими
  • Қўшимча маълумотлар
  • Қабул маълумотлари
  • Кейинги таълим маълумоти
  • Касбий фаолияти

Диплом маълумотлари

  • Диплом берилган жой
  • Диплом тоифаси
  • Диплом рақами
  • Қайд рақами
  • Қайд санаси
  • ДАК қарори санаси

 

2-расм. Диплом ва иловани яратиш ойнаси

To‘ldirish тугмаси босилса диплом формасида маълумотлар автоматик шаклланади, сўнгра saqlash тугмасини босинг (3-расм).

3-расм. Диплом маълумотлари

Диплом маълумотларининг майдони бўш бўлмаслиги керак, бирортаси бўш бўлса маълумотни қўлда киритиш керак бўлади.

Талабанинг дипломи инглиз тилида ҳам ёзилади. Шу сабабли диплом маълумотларини ҳам инглиз тилида шакллантириш керак. Бунинг учун тизим интерфейсини инглиз тилига ўтказинг. Сўнгра ойнадаги маълумотлар автоматик тарзда инглиз тилига ўгирилади. Майдонларда ўзбек тилида маълумот бўлса инглизча таржимасини киритинг, масалан диплом мавзуси ўзбек тилида чиқади уни инглиз тилига таржима қилиш керак. Барча маълумотлар инглиз тилида бўлса сақлаш тугмасини танлаш орқали маълумотлар сақланади.

Талабанинг дипломи ва иловани яратиш учун 3-расмдан Diplom ва ilova тугмаларини босинг натижада браузерда талабанинг дипломи ва иловаси очилади.

Яратилган диплом ва иловани кўриш учун тизимнинг Akademik arxiv / Diplom berish менюсига ўтинг (4-расм).

4-расм. Талабалар рўйхати

Талабалар рўйхатига қарайдиган бўлсак талаба қаторининг Fayllar устунида Diplom ва Ilova файллари пайдо бўлади. Diplom файлини танлаш орқали талаба дипломини кўчириб олиш мумкин (5-расм).

5-расм. Талабанинг  дипломи

Ilova файлини танлаш орқали талабанинг диплом иловаси кўчириб олиш мумкин (6-расм).

6-расм. Талабанинг диплом иловаси

Талабанинг диплом ва иловалари тўғри бўлса тизимнинг Akademik arxiv / Diplom berish менюсига ўтинг ва талабалар рўйхатидан тасдиқ тугмасини ёқиб, талабанинг дипломи ва иловасини тасдиқланг (7-расм).

7-расм. Талабалар рўйхати

Юқоридаги кетма-кетлик асосида барча талабаларнинг диплом ва иловаларини шакллантириб олинг.

Диплом ва иловани таҳрирлаш

Диплом ва иловани таҳрирлаш учун тизимнинг Akademik arxiv / Diplom berish менюсига ўтинг (1-расм). Диплом бериш ойнасидан талабани танланг. Натижада диплом маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади
(3-расм). Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир маълумотни таҳрирланг ва Saqlash тугмасини босинг

Диплом ва иловани ўчириш

Диплом ва иловани ўчириш учун диплом маълумотларини таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини босинг (3-расм).

Муҳим! Талабанинг дипломи ва иловаси кадрлар бўлими профилида тасдиқланган бўлса ўчиришга рухсат берилмайди.