Дипломлар рўйхати билан ишлаш
Дипломлар рўйхати билан ишлаш тизимнинг Akademik / Diplomlar ro‘yxati менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Дипломлар рўйхати
Дипломлар рўйхати билан кадрлар бўлими ишлайди. Деканат дипломларни шакллантиргандан сўнг, кадрлар бўлими профилида шаклланган дипломлар рўйхати пайдо бўлади. Дипломлар рўйхатидан диплом ва диплом иловаси яна бир бор текшириб чиқилади. Агар барча маълумотлар тўғри бўлса нашрга рухсат бериш учун Nashr тугмасини фаол қилиш керак. Шундан сўнг диплом ва диплом иловасини нашр қилиш керак.
Муҳим! Nashr тугмасини фаол қилингандан сўнг талабанинг диплом маълумотларига ўзгартиришлар киритиб бўлмайди.