Энг кам ойлик маълумотларини бошқариш

Энг кам ойлик маълумотларини киритиш

Энг кам ойлик маълумотларини шакллантириш тизимнинг Moliyaviy faoliyat /  Eng kam oylik менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Энг кам ойлик маълумотларини шакллантириш

Энг кам ойлик маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:

  • Qaror raqami va sanasi майдонига энг кам ойлик бўйича қарор рақами ва санасини китиринг;
  • Summa майдонига энг кам ойлик суммасини киритинг;
  • Boshlanish sanasi майдонидан бошланиш санасини танланг;
  • Joriy holat майдонига жорий ҳолат учун белги қўйинг.

Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).

2-расм. Энг кам ойлик маълумотларини шакллантириш ойнаси

Энг кам ойлик маълумотларини таҳрирлаш

Энг кам ойлик маълумотларини тахрирлаш учун энг кам ойликлар рўйхатига ўтинг (2-расм). Рўйхатдан тегишли энг кам ойликни танланг. Натижада энг кам ойлик маълумотлари тахрирлаш майдонларига юкланади. Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг (2-расм).

Энг кам ойлик маълумотларини ўчириш

Энг кам ойлик маълумотларини ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танланг (2-расм).

Муҳим! Агар тизимда энг кам ойлик маълумотларига боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим энг кам ойлик маълумотларини ўчиришга рухсат бермайди.