Факультет маълумотларни бошқариш

Факультет яратиш

Олий таълим муассасасида ўқув жараёни факультетлар кесимида ташкил этилади. Шу сабабли HEMIS ахборот тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш вазифаларини амалга ошириш учун Факультет маълумотларини шакллантириш талаб этилади. ОТМ факультетларини яратишда факультет турига эътибор бериш зарур. Жумладан ОТМ факультетларининг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Маҳаллий – бу давлат тасарруфидаги ОТМ факультети;
  • Қўшма – бу бошқа давлатлар ОТМи билан ҳамкорликда очилган факультет;
  • Бўлим – бу факультетга тенглаштирилган бўлим, масалан сиртқи ёки магистратура бўлими.
  • Бошқа – факультетга тенглаштирилган бошқа турдаги бўлимлар;

ОТМ факультетларини яратиш OTM strukturasi / Fakultet менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Факультет маълумотларини шакллантириш

Факультет яратиш ойнасидан:

  • Nomi майдонига факультет номини киритинг;
  • Kod майдонига факультет кодини киритинг ;
  • Turi майдонида факультет турини танланг.

Эслатма! Факультет кодининг бошланғич 3 та сондан иборат коди (999-__)  ОТМ коди ҳисобланади ва у вазирлик ахборот тизими томонидан шакллантирилади. Коднинг қолган қисми факультетни яратиш жараёнида киритилади (масалан 999-101).

Факультетга тегишли маълумотлар шакллантирилгандан сўнг Saqlash тугмаси босилади ва натижада факультетлар рўйхати яратилган факультет пайдо бўлади (2-расм).

2-расм. Факультетлар рўйхати

 

Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида ОТМнинг тегишли барча факультетлар яратиб чиқилади. ОТМ факультетлари жорий вақтда ўз фаолиятини олиб бораётган бўлса тизимда факультетнинг FAOL деб  номланган калит қисми актив ҳолатда бўлади. 

Агар факультет бутунлай ёпилиб ёки факултетлар ўзаро бирлашган вақтда ушбу FAOL тугма пассив ҳолатга келтирилади. Пассив ҳолат тизим фйдаланувчилари учун ноқулайликлар келтириб чиқаришни олдини олади.

Факультетни тахрирлаш

Факультетни тахрирлаш учун факультетлар рўйхатидан тегишли факультет номига сичқонча билан босилади ва натижада факультетнинг маълумотлари тахрирлаш майдонларига юкланади (2-расм).

Факультетни тахрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмасини танлаш орқали факультет маълумотларини сақланг.

Факультетни ўчириш

Яратилган факультет маълумотларини ўчириш учун факультетлар рўйхатидан тегишли факультет номига сичқонча билан босилади ва тахрирлаш ойнасидан O’chirish тугмаси босилади (2-расм).

Эслатма. Агар тизимда факультетга боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим факультетни ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда факультетни ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.