Фан маълумотларини бошқариш
Фан яратиш
ОТМда ўқув жараёни ўқув режадаги фанлар асосида олиб борилади. Шу сабабли тизимда ҳам ўқув режадаги барча фанлар шакллантирилади. Фанни яратиш тизимнинг Fanlar bazasi / Fanlar ro’yxati менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Фан яратиш
Фан маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- Ta’lim turi майдонидан таълим турини танланг;
- Fanlar guruhi майдонидан гуруҳни танланг;
- Nomi майдонига фан номини киритинг;
- Kod майдонидан фанни кодини киритинг, масалан MAT1001.
Фан маълумотлари киритилгандан сўнг Saqlash тугмаси босилади. Натижада фанлар рўйхатида яратилган фан пайдо бўлади (2-расм).
2-расм. Фанлар рўйхати
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида ўқув режадаги барча фанлар яратиб чиқилади.
Фанни тахрирлаш
Фанни тахрирлаш учун фанлар рўйхатидан тегишли фан номига сичқонча билан босилади ва натижада фаннинг маълумотлари тахрирлаш майдонларига юкланади (2-расм).
Фанни тахрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмаси танлаш орқали фан маълумотларини сақланг.
Фанни ўчириш
Яратилган фан маълумотларини ўчириш учун фанлар рўйхатидан тегишли фан номига сичқонча билан босилади ва тахрирлаш ойнасидан O’chirish тугмаси босилади (2-расм).
Эслатма. Агар тизимда фанга боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим фанни ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда фанни ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.