GPA балларини ҳисоблаш

Талабанинг GPA балини ҳисоблаш тизимнинг Ozlashtirish / GPA ballar менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. GPA балларни ҳисоблаш  

GPA балларини ҳисоблаш  учун Qo’shish тугмасини танланг (2-расм).

2-расм. Талабалар рўйхатини кўриш

Талабаларнинг GPA балларни ҳисоблаш учун рўйхатдан битта талабани ёки барча талабани белгиланг ва Hisoblash тугмасини танланг. Натижада талабаларнинг GPA баллари ҳисобланади.

Рўйҳатда талабалар кўп бўлса, ойнанинг ўнг томонидаги фильтрлардан фойдаланинг. Бунда

  • Fakultet майдони жорий факултет туради;
  • O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
  • Ta’lim turi майдонидан таълим турини танланг;
  • Ta’lim shakli майдонидан таълим шаклини танланг;
  • O‘quv reja майдонидан ўқув режани танланг;
  • Guruhlar майдонидан гуруҳларни танланг.

Натижада танланган фильтрлаш буйича талабалар рўйхати шаклланади (3-расм).

3-расм. GPA балларни ҳисоблаш

Hisoblash тугмасини танлаш орқали GPA балларни ҳисобланг (4-расм).

4-расм. Талабаларнинг GPA баллари.

Муҳим! Талабаларни курсдан курсга ўтказиш жараёнида албатта Gpa ва фанлардан қарздорлик қийматини ҳисоблаш зарур. Қачонки Gpa ва Qarz устунида бирор бир қиймат ҳосил бўлса шундагина талабани курсдан курсга ўтказиш мумкин. 

Gpa бу таълим жараёнининг кредит баҳолаш тизимида ўқийдиган талабалар учун тегишли Qarz эса бошқа баҳолаш тизими учун, масалан 5 баҳолик ёки рейтинг баҳолаш тизими учун қўлланилади. Бошқа баҳолаш тизимида ҳам GPA балларни ҳисоблашни амалга ошириш талаб этилади. Шундан сўнг талабанинг фанлардан қарздолигини ҳисоблаш амалга оширилади ва талабаларни курсдан курсга ўтказиш мумкин бўлади.