Шахсий график маълумотларини бошқариш

Талабаларнинг шахсий графигини шакллантириш тизимнинг O‘zlashtirish / Shaxsiy grafik менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Шахсий графиклар рўйхати

Qo‘shish тугмасини танлаш орқали талабанинг шахсий графигини қўшинг (2-расм).

2-расм. Шахсий график қўшиш.

Талабанинг шахсий графигини шакллантириш учун Qo‘shish тугмасини танланг (3-расм).

3-расм. Талабанинг шахсий графиги

Талабанинг шахсий графигини яратиш учун қўйидаги маълумотларни шаклантиринг:

  • Grafik raqami майдонига график рақамини киритинг;
  • Sana майдонидан санани танланг;
  • Buyruq майдонидан шахсий график бериш тўғрисидаги буйруқни танланг;
  • Semestr майдонидан семестрни танланг.

Маълумотлар шакллантирилгандан сўнг тизим ойнасининг шахсий график фанлари  қисмида талабанинг фанлари ва баҳолари рўйхати пайдо бўлади. Талаба ўзлаштирмаган фанни танланг (4-расм).

4-расм. Талабанинг шахсий графиги маълумоти

Талабанинг ўзлаштирилмаган фани танлангандан сўнг Saqlash тугмасини танлаш орқали фаннинг балларини киритиш ойнасини очинг (5-расм).

5-расм. Талаба фанининг балини киритиш

         Талаба фандан топшириқларни топшириб баллни олгандан сўнг фаннинг балл устунига баллни киритинг ва Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотни сақланг (6-расм).

6-расм. Талабанинг балини киритиш

Талабанинг шахсий графигини Yuklab olish тугмасини босиш орқали Pdf  вариантда кўчириб олинг.

Агар талаба бир нечта фандан қолган бўлса, талабага шахсий график яратилган ва талаба битта фанни ўзлаштирди ва балл киритилди. Навбатдаги фанларни ўзлаштирганда баллни киритиш учун 1-расмда келтирилган ойнадан қўшиш тугмасини босиш орқали талабанинг навбатдаги фандан ўзлаштирган балини киритиш мумкин. Бир семестр учун битта шахсий график яратилади ва баллар киритилади.