Илмий фаоллик мезонлари маълумотларини бошқариш
Илмий фаоллик мезонини яратиш
Илмий фаоллик мезонларини шакллантириш икки хил усулда амалга оширилади: биринчи усул илмий фаоллик мезонларини яратиш, иккинчи усул илмий фаоллик мезонларини импорт қилиш.
Илмий фаоллик мезонини яратиш тизимнинг Reyting / Ilmiy faollik менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Илмий фаоллик мезонлари рўйхати
Илмий фаоллик мезонлари маълумотини қуйидагича шакллантиринг:
- O‘quv yili майдонидан ўқув йилининг танланг;
- Ilmiy platforma майдонидан илмий платформани танланг;
- Mezon turi майдонидан мезон турини танланг;
- Qiymat майдонига бални киритинг.
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расм. Мезонларни шакллантириш
Юқоридаги кетма-кетлик асосида ОТМ ўзининг илмий фаоллик мезонларини яратиб олиши мумкин.
Илмий фаоллик мезонини импорт қилиш орқали шакллантириш
Илмий фаоллик мезонини импорт қилиш учун илмий фаоллик мезонлари рўйхатига ўтинг (1-расм) ва +Import тугмасини танланг. Натижада импорт ойнаси очилади. Импорт ойнасидан ўқув йили (жорий ўқув йили учун) ва нашр турини танланг (3-расм).
3-расм. Илмий фаоллик мезони импорт қилиш.
O‘tkazish тугмасини танлаш орқали илмий фаоллик мезонини импорт қилинг. Натижада илмий фаоллик мезони мезонлари рўйхатига кўшилади (4-расм).
4-расм. Илмий фаоллик мезонлари рўйхати.
Импорт қилиш орқали нашрларнинг барча турлари бўйича илмий фаоллик мезонларини шакллантириб олинг.
Илмий фаоллик мезонини таҳрирлаш
Илмий фаоллик мезонини таҳрирлаш учун тизимнинг Reyting / Ilmiy faollik менюсини танланг (4-расм). Илмий фаоллик мезонлари рўйхатидан мезонни танланг. Натижада илмий фаоллик мезони маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (5-расм).
5-расм. Илмий фаоллик мезонини таҳрирлаш
Илмий фаоллик мезонини таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмаси танлаш орқали илмий фаоллик мезони маълумотларини сақланг.
Илмий фаоллик мезонини ўчириш
Илмий фаоллик мезонини ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмаси танланг (5-расм).
Муҳим! Агар тизимда илмий фаоллик мезонига боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим илмий фаоллик мезонини ўчиришга рухсат бермайди.