Илмий нашр маълумотларини бошқариш
Илмий нашрни киритиш
Илмий нашрни киритиш тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy nashrlar менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Илмий нашрларни киритиш
Илмий нашрни тизимга +Kiritish тугмасини босиш орқали киритиш мумкин ёки бошқа ҳаммуаллифлар томонидан илмий иш киритилган бўлса +Tanlash тугмасини босиш орқали ўқитувчи ўзининг илмий нашрларига қўшиши мумкин.
Илмий нашрни яратиш учун тизимнинг +Kiritish тугмаси танланг, натижада илмий нашр маълумотларини шакллантириш ойнаси очилади. Ушбу ойнадаги маълумотларни қуйидагича шакллантиринг:
- Xodim майдонида ходимнинг Ф.И.Ш. автоматик тарзда шаклланади, ушбу майдонни ўзгартиришга рухсат йўқ;
- Ilmiy nashr turi майдонидан нашр турини танланг;
- Til майдонидан тилни танланг;
- Ilmiy nashr nomi майдонига илмий нашр номини киритинг;
- Kalit so'zlar майдонига калит сўзларни киритинг;
- Mualliflar soni майдонига муаллифлар сонини киритинг;
- Mualliflar майдонига агар муаллифлар бир нечта бўлса уларни Ф.И.Ш.ларини киритинг;
- Doi майдонига илмий нашрнинг линкини киритинг;
- Manba (jurnal) nomi майдонига журнал номини киритин;
- Nashr parametrlari майдонига нашр параметрларини киритинг;
- Xalqaro ilmiy bazalar майдонидан илмий базани танланг
- Nashr yili майдонидан нашр йилини танланг;
- O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг.
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расм. Илмий нашрлармаълумотларни шакллантириш
Яратилган илмий нашрлар рўйхатини кўриш тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy nashrlar менюси орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. Илмий нашрлар рўйхати
Юқоридаги кетма-кетлик асосида асосида барча илмий нашрлар яратиб олинади.
Илмий нашрни таҳрирлаш
Илмий нашрни таҳрирлаш учун илмий нашрлар рўйхатига ўтинг (3-расм). Илмий нашрлар рўйхатидан илмий ишни танлаш орқали илмий нашрни таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.
Илмий нашрларни ўчириш
Илмий ишларни ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O’chirish тугмасини танланг (2-расм).
Ҳаммуаллифлик асосида яратилган илмий нашрларни шакллантириш
Ҳаммуаллифлик асосида яратилган илмий нашрларни қўшиш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy nashrlar менюсини танланг (4-расм).
4-расм. Илмий нашрлар рўйхати
+Tanlash тугмасини босиш орқали илмий нашрлар рўйхатига ўтинг (5-расм).
5-расм. Илмий нашрлар рўйхати
Ҳаммуаллифликда яратилган ишларни бириктириш учун рўйхатдан нашрни танланг ва Qo‘shish тугмасини босинг. Натижада танланган илмий нашр нашрлар рўйхатига қўшилади. Қўшилган илмий нашрни кўриш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy nashrlar менюсини танланг (6-расм).
6-расм. Илмий нашрлар рўйхати
Илмий нашрлар рўйхати ойнасига қарайдиган бўлсак текшириш ойнасида қизил рангда Muallif tasdiqlanmagan ёзуви бор. Ҳаммуаллифдаги илмий ишни қўшгандан сўнг, ушбу илмий ишни асосий муаллифга яъни илмий ишни яратган фойдаланувчига сўров жўнатади. Илмий ишни яратган асосий фойдалунувчи сўровни қабул қилиб тасдиқласа, шундан сўнг ҳаммуаллифда муаллиф тасдиқланган деган ёзув пайдо бўлади.
Илмий ишни яратган асосий муаллиф тамонидон сўровни қабул қилиш
Илмий ишни яратган асосий муаллиф тамонидон сўровни қабул қилиш учун асосий муаллиф профили орқали тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy nashrlar менюсига киринг (7-расм).
7-расм. Илмий нашрлар рўйхати
Илмий нашрлар рўйхатига қарайдиган бўлсак So‘rov майдонида 1 та сўров пайдо бўлганини кўриш мумкин. Сўровни қабул қилиш учун So‘rov майдонидаги 1 сонини танланг. Натижада илмий нашр маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади (8-расм).
8-расм. Илмий нашр маълумотларини таҳрирлаш
Илмий нашр маълумотларини таҳрирлаш ойнасининг муаллиф қисмидаги фойдаланувчига тегишли Faol майдонини актив ҳолатга келтиринг сўнгра Saqlash тугмасини танланг. Натижада сўров қабул қилинади. Сўров қабул қилинганлигини илмий нашрлар рўйхатига ўтиб кўриш мумкин (сўров устунида 1 сони кўринмайди) (9-расм).
9-расм. Илмий нашрлар рўйхати
Ҳаммуаллиф профилининг Ilmiy faoliyat / Ilmiy nashrlar менюсига қарайдиган бўлсак илмий нашрнинг текшириш устунида яшил рангда Muallif tasdiqlangan деган ёзувни кўриш мумкин (10-расм).
10-расм. Илмий нашрлар рўйхати
Юқоридаги кетма-кетлик асосида илмий нашрларни киритиш ёки танлаш орқали шакллантириб олиш мумкин.
Ҳаммуаллифлик асосида қўшилган илмий нашрни таҳрирлаш
Ҳаммуаллифлик асосида қўшилган илмий ишни таҳрирлаш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy nashrlar менюсига ўтинг (10-расм). Илмий нашрлар рўйхатидан илмий нашрни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (8-расм). Таҳрирлаш ойнасидан таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг
Ҳаммуаллифлик асосида қўшилган илмий нашрни ўчириш
Муҳим! Хаммуаллифлик асосида қўшилган илмий нашрни ҳаммуаллиф томонидан ўчиришга рухсат берилмайди. Фақат асосий муаллиф ўчириш мумкин.