Ихтисослик маълумотларини бошқариш

Ихтисослик яратиш

Ихтисослик яратиш тизимнинг Doktorantura / Ixtisosliklar менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Ихтисосликлар ойнаси

Ихтисослик ойнасидан +Ixtisoslik qo’shish тугмасини танлаш орқали ихтисосликни яратиш ойнасига ўтинг. Ихтисосликни қўшиш учун Ixtisoslik майдонидан ихтисосликни, Turi майдонидан турини танланг. Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).

2-расм. Ихтисослик маълумотлари

Юқоридаги кетма-кетлик асосида барча ихтисосликлар рўйхатини яратиб олинг.

Ихтисосликни таҳрирлаш

Ихтисосликни таҳрирлаш учун тизимнинг Doktorantura / Ixtisosliklar менюси орқали ихтисосликлар рўйхатига ўтинг (1-расм). Ихтисосликлар рўйхатидан ихтисосликни танлаш орқали ихтисосликни таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан бирор-бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.

Ихтисосликни ўчириш

Ихтисосликни ўчириш учун ихтисосликни таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танланг (2-расм).