Кафедра маълумотларни бошқариш
Кафедра яратиш
Олий таълим муассасасида ўқув жараёнини олиб бориш кафедра томонидан олиб борилади. Шу сабабли HEMIS ахборот тизимида кафедраларни шакллантириш талаб этилади. ОТМ кафедраларини яратиш OTM strukturasi / Kafedra менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Кафедра маълумотларини шакллантириш
Кафедра яратиш ойнасидан:
- Fakultet майдонидан факультетни танланг;
- Nomi майдонига кафедра номини киритинг;
- Kod майдонига кафедра кодини киритинг.
Эслатма! Кафедра кодининг бошланғич 6 хонали сондан иборат коди (999-106-__) факультетларни яратиш жараёнида шаклланган, қолган 2 таси кетма кетлик асосида, мос равишда киритиб борилади ( масалан 999-106-01).
Кафедрага тегишли маълумотлар шакллантирилгандан сўнг Saqlash тугмаси босилади. Натижада кафедралар рўйхатида яратилган кафедра пайдо бўлади (2-расм).
2-расм. Кафедралар рўйхати
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида ОТМга тегишли барча кафедралар яратиб чиқилади.
Кафедрани тахрирлаш
Кафедрани тахрирлаш учун кафедралар рўйхатидан тегишли кафедра номига сичқонча билан босилади ва натижада кафедранинг маълумотлари тахрирлаш майдонларига юкланади (2-расм).
Кафедрани тахрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмасини танлаш орқали кафедра маълумотларини сақланг.
Кафедрани ўчириш
Яратилган кафедра маълумотларини ўчириш учун кафедра рўйхатидан тегишли кафедра номига сичқонча билан босилади ва тахрирлаш ойнасидан O’chirish тугмаси босилади (2-расм).
Эслатма! Агар тизимда кафедрага боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим кафедрани ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда кафедрани ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.