Малака ошириш маълумотларини бошқариш

Малака ошириш маълумотларини шакллантриш

Малака оширган профессор-ўқитувчилар рўйҳатини шакллантириш тизим ойнасининг Xodimlar/Malaka oshirish менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Малака оширган ўқитувчиларни рўйхатга олиш

Малака оширган ўқитувчиларни рўйхатга олиш учун +Yaratish тугмасини танланг. Малака оширган ўқитувчилар маълумотларини шакллантириш ойнасида қуйидаги амалларни бажаринг (2-расм):

  • Xodimni tanlang майдонидан профессор ўқитувчини танланг;
  • Lavozim майдонидан лавозимни танланг;
  • Malaka oshirish mavzusi майдонига мавзуни киритинг;
  • O’qish joyi майдонидан малака ошириш жойини танланг;
  • Yil майдонидан ўқиган йилини танланг;
  • Boshlanish sanasi майдонидан малака ошириш бошланиш санасини танланг;
  • Tugash sanasi майдонидан малака ошириш тугаш санасини танланг;
  • Malaka oshirish hujjati майдонига ҳужжат номери ва санасини киритинг (2-расм).

2-расм.  Ўқитувчининг  маълумотини шакллантириш

Барча маълумотлар шакллантирилгандан сўнг Saqlash тугмасини танланг. Натижада маълумотлар сақланади.

Малака ошириш маълумотлари шакллантирилган ўқитувчиларнинг рўйхатини кўриш тизим ойнасининг Xodimlar/Malaka oshirish менюси орқали амалга оширилади (3-расм).

3-расм. Рўйхатга олиш ойнаси.

Худди шу кетма-кетликда малака оширган барча профессор-ўқитувчиларнинг рўйхатини шакллантириб олинг.

Малака оширган ўқитувчининг  маълумотини таҳрирлаш

Киритилган маълумотни таҳрирлаш учун 2-расмда келтирилган  ўқитувчининг  маълумотини шакллантириш ойнасидан керакли ўзгартиришни амалга оширинг ва сақланг.  

Малака оширган ўқитувчининг  маълумотини ўчириш

Малака оширган ўқитувчининг маълумотини ўчириш фақат администратор ролидан амалга оширилади. Бунинг учун адмистратор ролидан Xodimlar/Malaka oshirish менюсини танланг. Малака оширган ўқитувчилар рўйхатидан ўқитувчини танланг ва O’chirish тугмасини босинг (4-расм).

4-расм. Малака оширган ўқитувчининг маълумотини ўчириш

Малака оширган ўқитувчилар мониторингини 3-расмда келтирилган ойнадан Monitoring тугмасини босиш орқали кўриш мумкин (5-расм).

5-расм. Мониторинг ойнаси.

Мониторинг ойнасида рўйхат кўпайиб кетса fakultetni tanlang ёки kafedrani tanlang майдонидан факультет ва кафедра кесимида фильтрлаш мумкин.