Хабарлар билан ишлаш
Кирувчи хабарларни ўқиш
Кирувчи хабарларни ўқиш тизимнинг Xabarlar / Mening xabarlarim менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Кирувчи хабарлар билан ишлаш
Келган хабарларни ўқиш учун папкалар рўйхатидан Kiruvchi xabarlar папкасини танлаш орқали kiruvchi xabarlar рўйхати ойнасига ўтинг ва рўйхатдан хабарни танлаш орқали хабар мазмунини ўқинг (2-расм).
2-расм. Кирувчи хабарларни ўқиш
Javob berish тугмасини танлаш орқали жавоб ёзиш ойнасида ўтинг (3-расм).
3-расм. Келган хабарга жавоб ёзиш
Хабарга жавобни ёзинг ва Yuborish тугмасини танланг. Натижада хабар жўнатилади.
Кирувчи хабарни бошқа фойдаланувчига жўнатиш учун кирувчи хабарларни ўқиш ойнасидан (2-расм) Qayta yuborish тугмасини танланг. Натижада хабарга жавоб ёзиш ойнаси очилади (4-расм).
4-расм. Жавоб ёзиш ойнаси
Хабарни юбориш учун +Xodim ёки +Talaba тугмасини танлаш орқали фойдаланувчилар рўйхати ойнасига ўтинг (5-расм).
5-расм. Фойдаланувчилар рўйхати
Фойдаланувчилар рўйхатидан керакли фойдаланувчиларни танланг ва Qo’shish тугмасини танлаш орқали фойдалувчиларни қўшинг (6-расм)
6-расм. Хабарни қайта юбориш
Yuborish тугмасини танлаш орқали хабарни жўнатинг.
Келган хабарни ўчириш
Келган хабарни ўчириш учун папкалар рўйхатидан Kiruvchi xabarlar папкасини танлаш орқали kiruvchi xabarlar рўйхати ойнасига ўтинг (1-расм) ва рўйхатдан хабарни танлаш орқали хабар мазмунини ўқиш ойнасида ўтинг O‘chirish тугмасини танлаш орқали келган хабарни ўчиринг (2-расм).
Жўнатилган хабарлар билан ишлаш
Жўнатилган хабарларни кўриш учун тизимнинг Xabarlar / Mening xabarlarim менюсига ўтинг (1-расм). Папкалар рўйхатидан Jo‘natilgan папкасини танлаш орқали Jo‘natilgan хабарлар рўйхатига ўтинг (7-расм)
7-расм. Жўнатилган хабарлар рўйхати
Жўнатилган хабарлар рўйхатдан хабарни танлаш орқали хабар мазмунини ўқинг (7-расм).
8-расм. Жўнатилган хабарларни ўқиш
Жўнатилган хабардан фойдаланилмаса O‘chirish тугмасини танлаш орқали хабарни ўчиринг.
Қоралама хабарлар билан ишлаш
Қоралама хабарлар билан ишлаш учун учун тизимнинг Xabarlar / Mening xabarlarim менюсига ўтинг (1-расм). Папкалар рўйхатидан Qoralama папкасини танлаш орқали Qoralama хабарлар рўйхатига ўтинг (9-расм)
9-расм. Қоралама хатлар рўйхати
Қоралама хатлар рўйхатида яратилган аммо охирига етказилмаган хабарлар рўйхати мавжуд бўлади. Қоралама хатни таҳрирлаш учун рўйхатни хатни танлаш орқали қоралама хатнинг мазмунини ўқиш ойнасига ўтинг (10-расм).
10-расм. Қоралама хат мазмуни
Қоралама хат мазмунига ўзгартириш киритиш керак бўлса таҳрирлаш қилинг ва юбориш тугмасини танлаш орқали фойдаланувчига юборинг
Қоралама хабарни ўчириш
Қоралама хабарни ўчириш учун қоралама хат мазмуни ойнасидан O‘chirish тугмасини босинг. Натижада қоралама хат ўчади.
Корзинка папкаси билан ишлаш
Корзинка папкаси билан ишлаш учун тизимнинг Xabarlar / Mening xabarlarim менюсига ўтинг (1-расм). Папкалар рўйхатидан Korzinka папкасини танлаш орқали Korzinka папкасидаги хабарлар рўйхатига ўтинг (11-расм)
11-расм. Корзинка папкасидаги хабарлар рўйхати
Корзинка папкасидаги хабарлар билан ишлаш учун хабарлар рўйхатидан хабарни танлаш орқали хабар мазмунини ўқиш ойнасига ўтинг (12-расм).
12-расм. Хабар мазмунини кўриш
Агар ушбу хабар керак бўлмаса ойнадан O’chirish тугмасини танлаш орқали хабарни ўчириш ёки ушбу хабар керак бўлса Tiklash тугмасини танлаш орқали хабарни тиклаш мумкин.