Мусобақа ғолиби маълумотларини бошқариш
Мусобақа ғолиби маълумотини яратиш
Мусобақа ғолиби маълумотларини яратиш тизимнинг Talabalar/Musobaqa g’olibi менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Мусобақа ғолиби маълумотларини яратиш
Мусобақа ғолиби маълумотларини яратиш учун +Qo’shish тугмасини танланг. Натижада маълумотларни шакллантириш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Мусобақа ғолиби маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
- Tanlov turi майдонидан танлов турини танланг;
- Davlat майдонидан давлатни танланг;
- Tanlov sanasi майдонидан танлов санаси танланг;
- Talaba майдонига талабанинг фамилия, исми ва шарифини киритинг;
- Tanlov / Musobaqa nomi майдонига танлов ёки мусобақа номини киритинг;
- Tanlov / Musobaqa joyi майдонига танлов ёки мусобақа жойини киритинг;
- Seksiya nomi майдонига сексия номини киритинг;
- Egallagan o’rni майдонига эгаллаган ўрнини киритинг;
- Diplom seriyasi майдонига диплом сериясини киритинг;
- Diplom raqami майдонига диплом рақамини киритинг.
Мусобақа ғолиби маълумотлари киритилгандан сўнг Saqlash тугмаси босилади. Натижада мусобақа ғолиби маълумотлари шаклланади (2-расм).
2-расм. Мусобақа ғолиби маълумотларини шакллантириш
Мусобақа ғолиблари рўйхатини кўриш учун тизимнинг тизимнинг Talabalar/Musobaqa g’olibi менюсини танланг. Натижада мусобақа ғолиблари рўйхати очилади (3-расм).
3-расм. Мусобақа ғолиблари рўйхати
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида барча мусобақа ғолиблари шакллантириб олинади.
Мусобақа ғолиби маълумотларини таҳрирлаш
Мусобақа ғолиби маълумотларини таҳрирлаш учун тизимнинг Talabalar/Musobaqa g’olibi менюсига кирилади. Натижада талабалар рўйхати очилади (3-расм). Рўйхатдан бирор талаба танланса мусобақа ғолиби маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади (2-расм). Ушбу ойнадан бирор бир ўзгаришни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини босинг.
Мусобақа ғолиби маълумотларини ўчириш
Мусобақа ғолиби маълумотларини ўчириш учун талабалар мусобақа ғолиби рўйхатидан бирор талаба танланади ва таҳрирлаш ойнасидан O’chirish тугмасини танланади (2-расм).