Назорат жадваллари маълумотларини бошқариш
Назорат жадвалини яратиш
Назорат жадваларини яратиш дарс жадвалларини яратиш формасига ўхшаш. Назорат жадваларини яратиш тизимнинг O’quv jarayoni / Nazorat jadvali менюсини орқали амалга оширилади (1-расм.).
1-расм. Назорат жадвалини яратиш
Назорат жадвалини яратиш ойнасидан қуйидаги амалларни бажаринг:
- O’quv rejani tanlang майдонидан ўқув режани танланг;
- O’quv yili майдонида мос равишда жорий ўқув йили автоматик тарзда шаклланади ёки рўйхатдан ўқув йилинини танлаш мумкин;
- Semestr майдонидан семестрни танланг;
- Guruh майдонидан гуруҳни танланг.
Барча маълумотлар тўғри танланган бўлса +Yaratish тугмасини танланг. Натижада назорат жадвалини яратиш ойнаси пайдо бўлади (2-расм).
2-расм. Назорат жадвалини шакллантириш
Назорат жадвалини шакллантириш учун назорат жадвалини шакллантириш ойнасидан санани танланг, масалан 4, шундан сўнг Guruh jadvali ma’lumotlari ойнаси пайдо бўлади (3-расм). Гуруҳ назорат жадвали маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- Nazorat sanasi майдонида жорий сана автоматик шаклланади.
- Fanlar майдонидан фанни танланг;
- Nazorat turi майдонидан ходимни танланг;
- YN turi майдонидан машғулот турини танланг;
- Juftlik майдонидан жуфтликни танланг;
- Auditoriya майдонидан аудиторияни танланг;
- Groups майдонидан гуруҳни танланг;
- Xodim майдонига ихтиёрий изоҳни киритинг.
3-расм. Назорат жадвали маъумотларини шакллантириш
Назорат жадвали маълумотларини киритиб бўлингандан сўнг Saqlash тугмасини танлаш орқали назорат жадвали шакллантирилади (4-расм).
4-расм. Назорат жадвали ойнаси
Худди шу кетма-кетликда барча назорат турлари бўйича назорат жадваллари яратиб олинади.
Назорат жадвалларини яратиш жорий, оралиқ ва якуний назорат вақтида шакллантирилади. Ўз навбатида 1-2-3- қайдномалар ҳам мос равишда белгиланган графиглар асосида яратилади. Жорий, оралиқ ва якуний назорат жадваллари шакллантирилгандан сўнг ўқитувчи профилида тегишли назоратни ўтказиши ва баҳолаши мумкин
Назорат жадвалини таҳрирлаш
Назорат жадвали маълумотларини таҳрирлаш O‘quv Jarayoni / Nazorat jadvali менюси орқали амалга оширилади (5-расм).
5-расм. Назорат жадвали рўйхати
Назорат жадвали рўйхатидан таҳрирлаш керак бўлган гуруҳни танланг. Натижада гуруҳнинг яратилган назорат жадвали пайдо бўлади (4-расм). Ўзгартириш киритиш учун фан назоратини танлаш орқали назорат жадвалини таҳрирлаш ойнаси очилади (6-расм).
6-расм. Назорат жадвалини таҳрирлаш.
Таҳрирлаш учун назорат жадвалини таҳрирлаш ойнасидан керакли таҳрирлашни амалга оширинг ва сақлаш тугмасини танланг.
Назорат жадвали маълумотларини ўчириш
Назорат жадвали маълумотларини ўчириш учун назорат жадвалини таҳрирлаш ойнасидан ва O’chirish тугмасини танланг (6-расм).
Муҳим! Назорат жадвали маълумотларини ўчиришда унга боғлиқ бошқа маълумотлар шаклланган бўлса, масалан ўқитувчи томонидан назорат олиниб баҳоланган бўлса, тизим назорат жадвалини ўчиришга рухсат бермайди.