Ўқитувчи рўйхати маълумотларини бошқариш

Ўқитувчининг меҳнат маълумотларини таҳрирлаш

Ўқитувчилар тўғрисидаги маълумотлар тизимнинг O’qituvchilar ro’yxati менюсида жойлашган бўлади. Ўқитувчилар тўғрисидаги маълумотларни кўриш ва тахрирлаш учун  Xodimlar / O’qituvchilar ro’yxati менюсини танланг. Натижада экранда ОТМ ўқитувчилари рўйхати пайдо бўлади (1-расм). Ушбу меню орқали ўқитувчининг меҳнат маълумотларини тахрирлаш мумкин.

1-расм. Ўқитувчилар рўйхати кўриш

Бирор бир ўқитувчига тегишли маълумотларни кўриш учун ўқитувчилар рўйхатидан ўқитувчининг Фамилия, Исми ва Шарифини танланг. Натижада экранда танланган ўқитувчининг маълумотлари пайдо бўлади  (2-расм).

2-расм. Ўқитувчи тўғрисидаги маълумот

Ўқитувчининг  лавозими, ишлайдиган кафедраси, мехнат шакли, ставкаси, статус каби маълумотларининг бирортасини ўзгартиринг, масалан ўзгартириш керак бўлган Lavozim майдонидан Dotsent лавозимини танланг ва Saqlash тугмасин босинг (3-расм). Натижада ўқитувчининг лавозими ўзгаради.

3-расм. Ўқитувчини лавозимини ўзгартириш ойнаси

Ўзгарган маълумотни Xodimlar / O’qituvchilar ro’yxati менюсини танлаш орқали ҳам кўриш мумкин (4-расм).

4-расм. Ўқитувчининг ўзгарган маълумотини кўриш ойнаси

Худди шу усулда ўқитувчига тегишли  бўлган маълумотларни ўзгартириш мумкин.

Ўқитувчи маълумотларини ўчириш

Ўқитувчи маълумотларини ўчириш учун 2-расмда ўқитувчи тўғрисидаги маълумот ойнасидан O’chirish тугмасини танланг.

Эслатма! Ўқитувчига боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим ўқитувчини ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда ўқитувчини ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.