Рейтинг мезонлари маълумотларини бошқариш
Рейтинг мезонини яратиш
Рейтинг мезонларини шакллантириш икки хил усулда амалга оширилади: биринчи усул рейтинг мезонларини яратиш, иккинчи усул рейтинг мезонларини импорт қилиш. Рейтинг мезонларини яратиш тизимнинг Reyting / Reyting mezonlari менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Рейтинг мезонлари рўйхати
Рейтинг мезонлари маълумотини қуйидагича шакллантиринг:
- O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
- Nashr turi майдонидан нашр турини танланг;
- Nashr toifasi майдонидан нашр тоифасини танланг;
- Ilmiy baza катагини белгиланг (илмий нашрлар учун);
- Nashr guvohnomasi катагини белгиланг (услубий нашрлар учун);
- Ball майдонига баллни киритинг.
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расм. Мезонларни шакллантириш
Юқоридаги кетма-кетлик асосида ОТМ ўзининг рейтингини ташкил қилиш учун рейтинг мезонларини яратиб олиши мумкин.
Рейтинг мезонини импорт қилиш орқали шакллантириш
Рейтинг мезонини импорт қилиш учун рейтинг мезонлари рўйхатига ўтинг (1-расм) ва +Import тугмасини танланг. Натижада импорт ойнаси очилади (3-расм). Импорт ойнасидан нашр тури, ўқув йили (жорий ўқув йили учун) ва нашрлар туридан нашр турини танланг.
3-расм. Рейтинг мезони импорт қилиш.
Рейтинг мезонини импорт қилиш учун O‘tkazish тугмасини танланг. натижада рейтинг мезони мезонлар рўйхатига кўшилади (4-расм).
4-расм. Рейтинг мезонлар рўйхати.
Импорт қилиш орқали нашрларнинг барча турлари бўйича рейтинг мезонларини шакллантириб олинг.
Рейтинг мезонини таҳрирлаш
Рейтинг мезонини таҳрирлаш учун тизимнинг Reyting / Reyting mezonlari менюсини танланг (1-расм). Рейтинг мезонлари рўйхатидан мезонни танланг. Натижада рейтинг мезони маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (2-расм). Рейтинг мезонини таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмаси танлаш орқали рейтинг мезони маълумотларини сақланг.
Рейтинг мезонини ўчириш
Рейтинг мезонини ўчириш учун мезонлар рўйхатидан мезонни танланг. Натижада рейтинг мезони маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (2-расм). Рейтинг мезонини ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмаси танланг.
Муҳим! Агар тизимда рейтинг мезонига боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим рейтинг мезонини ўчиришга рухсат бермайди.