Счёт-фактура маълумотларини бошқариш

Счёт-фактура яратиш

Счёт-фактура маълумотларини яратиш учун тизимнинг Moliyaviy faoliyat / Schet-faktura менюсини танланг (1-расм).

1-расм. Счёт-фактурани шакллантириш

Qo’shish тугмасини босиш орқали счёт-фактура яратиш ойнасига ўтинг ва фильтрлар ёрдамида талабалар рўйхатини ҳосил қилинг (2-расм).

2-расм. Счёт-фактура яратиш

Schet-faktura тугмасини танлаш орқали счёт-фактурани шакллантириш ойнаси ўтинг ва Faktura raqami майдонига фактура рақамини киритинг, Faktura sanasi майдонидан фактура санасини танланг, Summa майдонига фактура суммасини киритинг ва сақлаш тугмасини танланг (3-расм).

3-расм. Счёт-фактурани шакллантириш

Яратилган счёт-фактурани юклаб олиш учун счёт-фактурани шакллантириш ойнасининг Fayl nomi устунидаги юклаш тугмасини босинг. Натижада талабанинг счёт-фактурасини юкланади (4-расм).

4-расм. Счёт-фактурани юклаб олиш

Счёт-фактура юклаб олингандан сўнг принтер қурилмаси орқали чоп этиш мумкин.

Счёт-фактурани таҳрирлаш

Счёт-фактурани таҳрирлаш учун тизимнинг  Moliyaviy faoliyat / Schet-faktura менюсини танлаш орқали талабалар рўйхатига ўтинг (1-расм). Талабалар рўйхатидан талабани танлаш орқали талабанинг счёт-фактураси рўйхатига ўтинг ва счёт-фактурани танланг. Натижада счёт-фактура маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (2-расм). Таҳрирлаш майдонидан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash  тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг.

Счёт-фактурани ўчириш

Счёт-фактурани ўчириш счёт-фактура маълумотлари таҳрирлаш ойнасидан ўчириш тугмасини танланг (2-расм).