Электрон шартнома маълумотларини бошқариш

Электрон шартномани шакллантириш

Электрон шартномани шакллантириш тизимнинг Moliyaviy faoliyat / Shartnoma berish менюсини танланг (1-расм).

1-расм. Шартномалар рўйхати

+Belgilash тугмасини танлаш орқали электрон шартномани яратиш ойнасига ўтинг (2-расм). Шартнома бериш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

  • Fakultet майдонидан факултетни танланг;
  • Mutaxassislik майдонидан мутахассисликни танланг;
  • Ta’lim shakli майдонидан таълим шаклини танланг;
  • O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
  • Semestr майдонидан талаба қайси семестрда тахсил олаётган бўлса ўша семестрни танланг;
  • Guruh майдонидан талабанинг гуруҳини танланг.

Натижада шартнома яратиш ойнаси очилади (2-расм)

2-расм. Талаба шартномасини яратиш

Талаба шартномасини яратишда:

  • Shartnoma turi устунидан шартнома турини танланг (Bazaviy kontrakt);
  • Shartnoma shakli устунидан шартнома шаклини танланг (2 tomonlama);
  • Summa turi устунидан стипендиясиз ёки стипендияли туридан бирини танланг. Бунда талабанинг хохиш истаги асосида танлаш амалга оширилади.

Барча параметрлар ўрнатилгандан сўнг талабани танланг ва +Belgilash тугмасини босинг. Натижада қўйидагича ойна пайдо бўлади (3-расм).

3-расм. Шартномани шакллантириш ойнаси

Талаба шартномасини шакллантириш учун 3-расмда келтирилган ойнадаги талаба қаторида жойлашган Olish тугмасини танланг. Натижада талаба шартномасининг рақами ва шартнома суммаси автоматик тарзда шаклланади (4-расм).

4-расм. Талаба шартномасини шакллантириш

Талабанинг шартнома маълумотларини кўриш ёки таҳрирлаш учун талаба шартномасини шакллантириш ойнасидан талабани танланг. Натижада талаба шартномаси маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади. Ушбу ойнада қуйидагича маълумотлар ўз аксини топган:

  • Shartnoma raqami майдонида шартнома рақами автоматик тарзда шаклланган. Ушбу майдонни ўзгартиришга рухсат этилмайди (базавий шартнома турида);
  • Sana майдонида шартнома санаси автоматик тарзда шаклланган. Ушбу майдонни ўзгартиришга рухсат этилмайди;
  • Summa майдонидаги шартнома суммаси автоматик тарзда шаклланган. Ушбу майдонни ўзгартиришга рухсат этилмайди;
  • Chegirma (%) майдонига шартнома тўлови бўйича чегирма бўлса киритинг, масалан 10%;
  • Shartnoma turi майдонида базавий контракт тури мавжуд. Ушбу майдонда шартноманинг бошқа турини танлаш мумкин;
  • Summa turi майдонида стипендиясиз шартнома тури мавжуд. Ушбу майдонда сумманинг бошқа турини танлаш мумкин;
  • Shartnoma shakli майдонида 2 томонлама шартнома шакли мавжуд. Ушбу майдонда шартнома шаклининг бошқа турини турини танлаш мумкин;
  • Oylar майдонида автоматик тарзда 12 ой туради, бу майдоннинг ҳам маълумотини ўзгартириш мумкин;
  • O‘quv yili майдонида шартнома шакллантириладиган ўқув йили кўрсатилган;
  • Kurs майдонида талабанинг қайси курсда ўқиятганлиги белгиланган.
  • Talaba toifasi – майдонида икки хил тоифа мавжуд бўлиб, битирувчи ёки битирувчи эмас. Талаба 4-курс ёки 2-курс магиструтура босқичида таҳсил олаётган бўлса битирувчи тури танланади. Қолган курсларнинг барчасида  битирувчи эмас тури танланади.
  • O‘qish muddati майдонидан ўқишни тугатиш йили танланади;
  • Fakultet майдонида талабанинг факультети мавжуд, зарур бўлса таҳрирлаш мумкин;
  • Mutaxassislik майдонида талабанинг мутахассислиги мавжуд зарур бўлса таҳрирлаш мумкин;
  • Guruh майдонида талабанинг гуруҳи мавжуд. Зарур бўлса таҳрирлаш мумкин.
  • Ta’lim turi майдонида таълим тури мавжуд. Ушбу майдонни таҳрирлашга рухсат берилмаган;
  • Ta’lim shakli майдонида таълим шакли маълумоти мавжуд. Ушбу майдонни ўзгартиришга рухсат берилмаган;
  • To‘lov muddati (1 kurs) майдонидан 1 курслар учун тўлов муддати санаси белгиланади. Ушбу майдонни ўзгартиришга рухсат берилган;
  • To‘lov muddati (>2 kurs) майдонидан 2 курсдан юқори бўлган талабалар учун тўлов муддати санаси белгиланади. Ушбу майдонни ўзгартиришга рухсат берилган.

Pochta manzili ва Bank ma’lumotlari майдонларида маълумотлар ҳам автоматик тарзда шаклланади. Ушбу майдон маълумотларига эътибор бериш зарур. Чунки талаба шартнома суммасини тўлаш вақтида банк маълумотлари ва почта манзили маълумотлари муҳим саналади.

5-расм. Талаба шартномасини маълумотларни

Барча маълумотлар тўғрилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилингач Saqlash тугмасини танланг. Натижада қуйидагича ойна пайдо бўлади (6-расм).

6-расм. Талаба шартномасини шакллантириш

Талаба шартномасини шакллантириш учун Olish тугмасини танланг. Натижада ойнада Ko’rish тугмаси пайдо бўлади (7-расм).

7-расм. Талаба шартномасини шакллантириш

Талаба шартномаси матнини кўриш учун учун 7-расмда келтирилган талаба шартномасини шакллантириш ойнасидан  Ko’rish тугмасини танланг. Натижада талаба шартномасининг матнини кўриш ойнаси очилади (8-расм).

8-расм. Шартнома матнини кўриш

Шартноманинг барча маълумотлари тўғрилигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг PDF yaratish тугмасини танланг. Натижада шартноманинг PDF шакли яратилади ва шартномани Yuklash тугмаси пайдо бўлади (9-расм).

9-расм. Шартномани юклаш ойнаси.

Yuklash тугмасини танлаш орқали шартнома юкланади. Шу билан бир қаторда яратилган шартнома талаба профилида ҳам кўринади.

Муҳим! Агар шартнома суммалари ҳисоб китоб қилингандан сўнг бухгалтерия ролида ушбу шартномани таҳрирлаб бўлмайди. Бунинг учун алоҳида молия назорат роли ташкил этилган.  Шартномани таҳрирлаш учун молия назорат ролидан шартномани тасдиқлаш тугмасини бекор қилиш керак