Шартнома (оширилган) маълумотларини бошқариш
Шартнома (оширилган) маълумотларини киритиш
Шартнома (оширилган) маълумотларини яратиш тизимнинг Moliyaviy faoliyat / Shartnoma (oshirilgan) менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Шартнома (оширилган) маълумотларини шакллантириш
Оширилган шартнома маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- Fakultet майдонидан факультетни танланг;
- Mutaxassislik майдонидан мутахассисликни танланг;
- Koeffitsient майдонига коэффицентни киритинг;
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотни сақланг (2-расм):
2-расм. Шартнома (оширилган) маълумотлари
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида факультет кесимида мутахассисликларнинг шартномалар (оширилган) қийматини шакллантириб олинг.
Шартнома (оширилган) маълумотларини таҳрирлаш
Шартнома (оширилган) маълумотларини тахрирлаш учун шартномалар (оширилган) рўйхатига ўтинг (2-расм). Шартномалар (оширилган) рўйхатидан мутахассисликни танланг. Натижада шартнома (оширилган) маълумотлари тахрирлаш майдонларига юкланади. Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг (2-расм).
Шартнома (оширилган) маълумотларини ўчириш
Шартнома (оширилган) маълумотларини ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танланг (2-расм).
Муҳим! Агар тизимда шартнома (оширилган) маълумотларига боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим шартнома (оширилган) маълумотларини ўчиришга рухсат бермайди.