Шартнома (хорижий) маълумотларини бошқариш
Шартнома (хорижий) маълумотларини яратиш
Шартнома (хорижий) маълумотларини яратиш тизимнинг Moliyaviy faoliyat / Shartnoma (xorijiy) менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Шартнома (хорижий) ойнаси
+Yaratish тугмасини танлаш орқали шартнома (хорижий) маълумотларини яратиш ойнасига ўтинг (2-расм) ва шартнома (хорижий) маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- Fakultet майдонидан факультетни танланг;
- Mutaxassislik майдонидан мутахассисликни танланг;
- Ta’lim shakli майдонидан таълим шаклини танланг;
- Valyuta майдонидан валюта турини танланг;
- Shartnoma bazaviy summasi майдонига шартнома (хорижий) суммасини киритинг.
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расмда. Шартнома (хорижий) маълумотлари
Яратилган шартномаларни (хорижий) кўриш тизимнинг Moliyaviy faoliyat / Shartnoma (xorijiy) менюси орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. Шартномалар (хорижий) рўйхати
Юқорида кўрсатилган кетма-кетлик асосида факультет кесимида мутахассисликларнинг шартномалар (хорижий) қийматини шакллантириб олинг.
Шартнома (хорижий) маълумотларини таҳрирлаш
Шартнома (хорижий) маълумотларини таҳрирлаш учун тизимнинг Moliyaviy faoliyat / Shartnoma (xorijiy) менюсини танлаш орқали шартномалар (хорижий) рўйхатига ўтинг (3-расм). Рўйхатдан мутахассисликни танлаш орқали шартнома (хорижий) маълумотларини таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.
Шартнома (хорижий) маълумотларини ўчириш
Шартнома (хорижий) маълумотларини ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танланг (2-расм).
Муҳим! Агар тизимда шартнома (хорижий) маълумотларига боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим шартнома (хорижий) маълумотларини ўчиришга рухсат бермайди.