Стипендия тури маълумотларини бошқариш
Стипендия тури маълумотларини киритиш
Стипендия тури маълумотларини шакллантириш тизимнинг Moliyaviy faoliyat / Stipendiya turi менюси орқали амалга оширилади(1-расм).
1-расм. Стипендия тури маълумотларини шакллантириш
Стипендия тури маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- Stipendiya turi майдонидан стипендия турини танланг;
- Summa майдонига стипендия суммасини киритинг;
- Boshlanish sanasi майдонидан бошланиш санасини танланг.
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расм. Стипендия тури маълумотларини шакллантириш
Стипендия тури маълумотларини таҳрирлаш
Стипендия тури маълумотларини таҳрирлаш учун стипендиялар тури рўйхатига ўтинг (2-расм). Рўйхатдан тегишли стипендия турини танланг. Натижада стипендия тури маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади. Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг (2-расм).
Стипендия тури маълумотларини ўчириш
Стипендия тури маълумотларини ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танланг (2-расм).
Муҳим! Агар тизимда стипендия тури маълумотларига боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим стипендия тури маълумотларини ўчиришга рухсат бермайди.