Талаба алмашинув маълумотларини бошқариш

Талаба алмашинув маълумотларини шакллантириш

Талаба алмашинув маълумотларини шакллантириш тизимнинг Talabalar/ Talaba almashinuv менюси орқали амалга оширилади (1-расм)

1-расм. Талаба алмашинув маълумотини яратиш

Талаба алмашинув маълумотларини яратиш учун +Yaratish тугмасини танланг. Натижада маълумотларни шакллантириш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Талаба алмашинув маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:

  • O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
  • Almashinuv turi майдонидан талаба алмашинув турини танланг. Бунда талаба, талаба алмашинув дастури бўйича бошқа давлатга кетса ушбу майдондан Ketgan talaba турини танланг ёки бошқа давлатдан келса Kelgan talaba таълим шаклини танланг;
  • Davlat майдонидан талабанинг кетган ёки келган давлатини танланг;
  • Ta’lim turi майдонидан талаба турини танланг, бунда мос равишда bakalavr, magistr, ordinatura, doktorantura Phd, doktorantura DSc каби турини танланг;
  • To‘liq ismi майдонига талабанинг фамилия, исми ва шарифини киритинг;
  • Almashinuv hujjati майдонига алмашув хужжат маълумотларини киритинг;
  • Mutaxassislik nomi майдонига мутахассисликни киритинг;

Талаба алмашинув маълумотлари киритилгандан сўнг Saqlash тугмаси босилади. Натижада талаба алмашинув маълумотлари шаклланади (2-расм).

2-расм. Талаба алмашинув маълумотларини шакллантириш

Талаба алмашинуви бўйича талабалар рўйхатини кўриш учун тизимнинг Talabalar/ Talaba almashinuv менюсини танланг. Натижада талабалар рўйхати очилади (3-расм).

3-расм. Талабалар рўйхати

Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида талаба алмашинуви дастурлари бўйича бошқа талабалар ҳам шакллантириб олинади.

Талаба алмашинув маълумотларини таҳрирлаш

Талаба алмашинув маълумотларини таҳрирлаш учун тизимнинг Talabalar/ Talaba almashinuv менюсига кирилади. Натижада талабалар рўйхати  очилади (3-расм). Рўйхатдан бирор талаба танланса талаба алмашинув маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади (2-расм). Ушбу ойнадан бирор бир ўзгаришни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини босинг.  

Талаба алмашинув маълумотларини ўчириш

Талаба алмашинув маълумотларини ўчириш учун талабалар рўйхатидан бирор талаба танланади ва таҳрирлаш ойнасидан O’chirish тугмасини танланади (2-расм).