Талаба (ижтимоий) статистикасини кўриш
Талаба (ижтимоий) статистикасини кўриш тизимнинг Statistika / Talaba (ijtimoiy) менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Талаба (ижтимоий) статистикаси
Талаба (ижтимоий) статистикаси ойнасида талабанинг курс, ва ижтимоий тоифа бўйича статистик маълумотларини шакллантириш мумкин. Статистик маълумотларни кўриш учун Ijtimoiy toifa bo‘yicha майдонини танланг ва Ок тугмасини босинг. Натижада талаба (ижтимоий) статистикаси пайдо бўлади (2-расм).
2-расм. Талаба (ижтимоий) статистикаси
Талаба (ижтимоий) статистикасини курслар кесимида кўриш учун ойнадан Kurslar bo‘yicha майдонни белгиланг ва Ок тугмасини танлаш орқали статистик маълумотларни кўринг.