Талабани гуруҳдан гуруҳга кўчириш маълумотларини шакллантирш.

Талабани бир гуруҳдан бошқа гуруҳга кўчириш тизимнинг Talaba harakati/Talabani ko’chirish менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм.Талабани кўчириш ойнаси

Талабани кўчириш учун тизим ойнасининг ўнг томони кўчириш парамертларида тўлиқ танлаш керак (2-расм). агар барча талаблар танланмаса талабалар рўйхатидаги талабани танлаш блок ҳолатда бўлади. Агар талаба битта ўқув режада бўлса уни кўчиришда фанлар фарқи чиқмайди. Шу сабабли талабани гуруҳдан гуруҳга ва семестрга бемалол кўчириш  мумкин бўлади. Бунинг учун қуйидаги кўринишда параметрларни танланг:

  • Fakultetni tanlang майдонида автоматик тарзда жорий факултет туради;
  • Ta'lim turini tanlang майдонидан таълим турини танланг;
  • Ta'lim shaklini tanlang майдонидан таълим шаклини танланг;
  • O’quv rejani tanlang майдонидан ўқув режани танланг;
  • O’quv yilini tanlang майдонидан ўқув йилини танланг;
  • Semestrni tanlang майдонидан семестрни танланг;
  • Guruhni tanlang майдонидан талаба гуруҳини танланг;
  • FIO майдонидан агар зурур бўлса талабанин Ф.И.Ш ни киритинг;

Агар майдонларни танлашда хатоликлар бўлса Tozalash тугмасини танланг.

Иккинчи ойнадан қуйидаги майдонларни танланг:

  • Ko’chirish fakulteti майдонида автоматик тарзда жорий факултет пайдо бўлади;
  • Ko'chirish ta'lim shakli майдонидан кўчириш таълим шаклини танланг;
  • Ko'chirish o'quv reja майдонидан кўчириш ўқув режасини танланг;
  • Ko'chirish guruhi майдонидан кўчириладиган гуруҳни танланг;
  • Ko'chirish semestri майдонидан кўчириладиган семестрни танланг;
  • Buyruq майдонидан кўчириш буйруғини танланг;
  • Talabalar soni майдонидаги қиймат автоматик тарзда шаклланади.
  • Талабалар рўйхатидан талабани танланг (2-расм)

2-расм. Кўчириш параметрларини шакллантириш ойнаси

Барча маълумотлар тўғри бўлса 2-расмдан O’tkazish тугмасини танланг. Натижада талаба гуруҳдан гурухга кўчирилади.

Муҳим! Талабаларни кўчиришда талабанинг курси, семестр ва ўқув режасига эътибор беринг. Талабанинг курси ва семестри тўғри бўлмаса талабани кўчириш имкони бўлмайди.