Талабаларни гуруҳларга тақсимлаш
Талабаларни академик гуруҳларга бириктириш тизимнинг Talabalar/Talabani biriktirish менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Талабани гуруҳга бириктириш.
Талабалани гуруҳга бириктириш ойнасида талабалар рўйхати автоматик тарзда шаклланади. Талабани гуруҳга бириктириш учун гуруҳга тегишли маълумотларни қуйидагича шакллантиринг (2-расм):
- Mutaxassislik майдонидан мутахассисликни танланг;
- O’quv reja майдонидан ўқув режани танланг;
- Guruh майдонидан талаба бириктирилиши керак бўлган гуруҳни танланг;
- Semester майдонидан семестр танланади, бунда талабанинг жорий ўқув семестрини танлаш тавсия этилади;
- Kurs майдонидан курсни танланг;
- O’quv yili майдонидан ўқув йилини танланг (2-расм).
2-расм. Маълумотларни шакллантириш
Барча маълумотлар шакллангандан сўнг 2-расмдан талабани белгиланг ва O’tkazish тугмасини танланг. Натижада талаба гуруҳга бирикади.