Талаба ўқишини тиклаш.

Талаба ўқишини тиклаш тизимнинг Talaba harakati/Oqishni tiklash менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Талабани тиклаш ойнаси.

Талабани тиклаш учун талабага тегишли қатордан Tiklash тугмаси танланади. Натижада талабанинг тикланишига оид маълумотлар пайдо бўлади (2-расм). Талабани тиклашда одатда фанлар фарқига қаралади. Фанлар фарқи қайси ўқув курси ва семестрига мос келса ўшанга тикланади.

2-расм. Талабани тиклаш параметрлари

Талабани тиклаш учун қуйидагича маълумотларни шакллантиринг:

  • Ta’lim turi майдонида таълим тури автоматик тарзда шаклланади;
  • Ta’lim shakli майдонида таълим шакли автоматик тарзда шаклланади;
  • O'quv reja майдонидан ўқув режани танланг;
  • Semestr майдонидан семестрни танланг;
  • Guruh майдонидан гуруҳни танланг;
  • Buyruq майдонидан буйруқни танланг (3-расм).

3-расм. Талабани тиклаш

Барча маълумотлар тўғри шаклланган бўлса келтирилган ойнадан Tiklash тугмасини танланг, натижада талаба талабалар сафига тикланади.