Шартнома тўлов мониторинги маълумотларини бошқариш
Шартнома тўлови суммасини киритиш
Шартнома тўлови суммасини киритиш учун тизимнинг Moliyaviy faoliyat / To‘lov monitoringi менюсини танланг (1-расм).
1-расм. Тўлов мониторингини юритиш.
Тўлов суммасини киритиш учун талаба қаторига тегишли бўлган +Kiritish тугмасини танланг. Натижада тўлов мониторинги ойнаси очилади ва ушбу ойнада маълумотларни қуйидагича шакллантиринг:
- Hujjat raqami майдонига тўлов ҳужжати рақамини киритинг;
- To‘lov sanasi майдонидан тўлов санасини танланг;
- Summa майдонига тўлов суммасини киритинг;
- To‘lov izohi майдонига изоҳ киритинг.
Тўлов маълумотлари киритилгандан сўнг Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расм. Тўлов маълумотларини шакллантириш
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида талабаларнинг шартнома тўловларини шакллантириб боринг.
Шартнома тўловини гуруҳ кесимида мониторинг қилиш
Шартнома тўловини мониторинг қилиш учун тизимнинг Moliyaviy faoliyat / To’lov monitoringi менюсини танлаш орқали тўлов мониторинги ойнасига ўтинг (1-расм). Тўлов мониторинги ойнасидан Monitoring тугмасини танлаш орқали шартнома тўловини гуруҳ кесимида мониторинг қилиш ойнасига ўтинг ва фильтрларни танлаш орқали гуруҳдаги талабаларнинг тўлов мониторингини кўринг (3-расм).
3-расм. Шартнома тўловини гуруҳ кесимида мониторинги
Шартнома тўловини гуруҳ кесимида мониторинг қилиш ойнасида факультетлар, йўналишлар, таълим шакллари, ўқув йиллари, курслар ва гуруҳлар кесимида мониторингини юритиш мумкин.
Шартнома тўлови суммасини таҳрирлаш
Шартнома тўлови суммасини таҳрирлаш учун тизимнинг Moliyaviy faoliyat / To’lov monitoringi менюсини танланг (1-расм). Тўлов суммасини таҳрирлаш учун талаба қаторига тегишли бўлган +Kiritish тугмасини танлаш орқали тўлов мониторинги ойнасига ўтинг. Тўлов мониторинги ойнасидан тўловнинг ҳужжат рақамини танланг. Натижада тўлов маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (2-расм). Тўлов маълумотларини таҳрирлаш ойнасидан таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.
Шартнома тўлови суммасини ўчириш
Шартнома тўлови суммасини ўчириш учун тўлов маълумотларни таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танланг (2-расм).