Транскрипт маълумотларни шакллантириш

Транскрипт талаба чет элга ўқишга кетган вақтда ёки перевод қилган вақтда шакллантирилади ва талабага берилади. Транскрипт асосан кредит баҳолаш тизимида ўқийдиган талабаларга берилади.  

Талабанинг транскрипт маълумотларини шакллантириш тизимнинг Akademik arxiv/ Transkript менюси орқали амалга оширилади.

1-расм. Транскрипт ойнаси

Qo‘shish тугмасини танлаш орқали транскрипт яратиш ойнасига ўтинг ва зарур фильтрлар орқали талабани топинг(2-расм).  

2-расм. Талабалар рўйхати

Талабанинг транскрипт маълумотларини шакллантириш учун талаба қаторидан Qo‘shish тугмасини босиш орқали маълумотларни шакллантириш ойнасига ўтинг. Ойнада дастлаб транскрипт маълумотлари инглиз тилида пайдо бўлади. Транскрипт инглиз тилида шакллантириладиган бўлса фақатгина бўш майдонларни тўлдиринг. Транскрипт ўзбек тилида шакллантириладиган бўлса барча майдонларга ўзбекча маълумотларни киритинг, бунда:

Талаба маълумотлари:

  • Talaba Ismi va Sharifi майдонига талабанинг Ф.И.Ш.ни киритинг;
  • Talaba tug‘ilgan sanasi майдонидан туғилган санани танланг;
  • Ta’lim oluvchi maqomi майдонига талаба мақомини киритинг;
  • Guruh nomi майдонида талабанинг гуруҳини киритинг.

ОТМ маълумотлари

  • OTM nomi майдонига ОТМнинг номини киритинг;
  • Rektor майдонига ректорнинг Ф.И.Ш.ни киритинг;
  • Fakultet nomi майдонига факультетни киритинг;
  • Dekan майдонига декан Ф.И.Ш.ни киритинг.

Таълим маълумотлари

  • Ta’lim turi майдонига таълим турини киритинг;
  • Ta’lim shakli майдонига таълим шаклини киритинг;
  • Shifr майдонига шифр кодини киритинг;
  • Qabul qilingan yili майдонига қабул қилинган йилини киритинг;
  • Tugatayotgan yil майдонига тугатаётган йилини киритинг;
  • Mutaxassislik nomi майдонига мутахассислик номини киритинг.

Транскрипт маълумотлари

  • Qayd raqami майдонига қайд рақамини киритинг;
  • Qayd sanasi майдонидан қайд санасини танланг;
  • Semestr майдонидан семестрни танланг (3-семестр).

3-расм. Транскрипт маълумотларини шакллантириш

Барча маълумотлар шакллантирилган сўнг Saqlash тугмасини танланг. Натижада талабанинг транскрипт маълумоти шаклланади (4-расм).

4-расм. Транскрипт маълумоти

Yuklab olish тугмасини танлаш орқали талабанинг транскриптини кўчириб олинг (5-расм).

5-расм. Талабанинг транскрипти (академик маълумотномаси)