Услубий нашр маълумотларини бошқариш

Услубий нашрни киритиш

Услубий нашрни киритиш тизимнинг Ilmiy faoliyat / Uslubiy nashrlar менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Илмий нашрларни киритиш

Услубий нашрни тизимга +Kiritish тугмасини босиш орқали киритиш мумкин ёки бошқа ҳаммуаллифлар томонидан услубий нашр киритилган бўлса +Tanlash тугмасини босиш орқали ўқитувчи ўзининг услубий нашрига қўшиши мумкин.

Услубий нашрни яратиш учун +Kiritish тугмаси танланг, натижада услубий нашр маълумотларини шакллантириш ойнаси очилади. Ушбу ойнадаги маълумотларни қуйидагича шакллантиринг:

  • Xodim майдонида ходимнинг Ф.И.Ш. автоматик тарзда шаклланади, ушбу майдонни ўзгартиришга рухсат йўқ;
  • Uslubiy nashr turi майдонидан нашр турини танланг;
  • Til майдонидан тилни танланг;
  • Uslubiy nashr nomi майдонига услубий нашр номини киритинг;
  • Mualliflar soni майдонига муаллифлар сонини киритинг;
  • Mualliflar майдонига агар муаллифлар бир нечта бўлса уларни Ф.И.Ш.ларини киритинг;
  • Nashriyot майдонига нашриётни киритинг;
  • Nashr parametrlari майдонига нашр параметрларини киритинг;
  • Nashr yili майдонидан нашр йилини танланг;
  • Guvohnoma raqami майдонига гувоҳнома рақамини киритинг;
  • Guvohnoma sanasi майдонидан гувоҳнома санасини танланг;
  • O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг.

Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).

 

2-расм. Услубий ишлар маълумотларни шакллантириш

Яратилган услубий нашрлар рўйхатини кўриш тизимнинг Ilmiy faoliyat / Uslubiy nashrlar менюси орқали амалга оширилади (3-расм).

3-расм. Услубий нашрлар рўйхати

Юқоридаги кетма-кетлик асосида асосида барча услубий нашрлар яратиб олинади.

Услубий нашрни таҳрирлаш

Услубий нашрни таҳрирлаш учун услубий нашрлар рўйхатига ўтинг (3-расм). Услубий нашрлар рўйхатидан услубий нашрни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.

Услубий нашрни ўчириш

Услубий нашрни ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O’chirish тугмасини танланг (2-расм).

 Ҳаммуаллифлик асосида яратилган услубий нашрларни шакллантириш

Ҳаммуаллифлик асосида яратилган услубий нашрларни қўшиш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Uslubiy nashrlar менюсини танланг (4-расм).

4-расм. Услубий нашрлар рўйхати

+Tanlash тугмасини босиш орқали услубий нашрлар рўйхатига ўтинг (5-расм).

5-расм. Услубий нашрлар рўйхати

Ҳаммуаллифликда яратилган ишларни бириктириш учун рўйхатдан нашрни танланг ва Qo‘shish тугмасини босинг. Натижада танланган услубий нашр нашрлар рўйхатига қўшилади. Қўшилган услубий нашрни кўриш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Uslubiy nashrlar менюсини танланг (6-расм).

6-расм. Услубий нашрлар рўйхати

Услубий нашрлар рўйхати ойнасига қарайдиган бўлсак текшириш ойнасида қизил рангда Muallif tasdiqlanmagan ёзуви бор. Ҳаммуаллифдаги услубий нашрни қўшгандан сўнг, ушбу услубий нашрни асосий муаллифга яъни услубий ишни яратган фойдаланувчига сўров жўнатади. Услубий нашрни яратган асосий фойдаланувчи сўровни қабул қилиб тасдиқласа, шундан сўнг ҳаммуаллифда муаллиф тасдиқланган деган ёзув пайдо бўлади.

Услубий нашрни яратган асосий муаллиф тамонидон сўровни қабул қилиш

Услубий нашрни яратган асосий муаллиф тамонидон сўровни қабул қилиш учун асосий муаллиф профили орқали тизимнинг Ilmiy faoliyat / Uslubiy nashrlar менюсида амалга оширилади (7-расм).

7-расм. Услубий нашрлар рўйхати

Услубий нашрлар рўйхатига қарайдиган бўлсак So‘rov майдонида 1 та сўров пайдо бўлганини кўриш мумкин. Сўровни қабул қилиш учун So‘rov майдонидаги 1 сонини танланг. Натижада услубий нашр маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади (8-расм).

8-расм. Услубий нашр маълумотларини таҳрирлаш

Услубий нашр маълумотларини таҳрирлаш ойнасининг муаллиф қисмидаги фойдаланувчига тегишли Faol майдонини актив ҳолатга келтиринг (9-расм).

 

9-расм. Услубий нашрни таҳрирлаш ойнаси.

Услубий нашрни таҳрирлаш ойнасидаги Faol майдонини актив ҳолатга келтирилган сўнг Saqlash тугмасини танланг. Натижада сўров қабул қилинади. Сўров қабул қилинганлигини услубий нашрлар рўйхатига ўтиб кўриш мумкин (сўров устунида 1 сони кўринмайди) (10-расм).

10-расм. Услубий нашрлар рўйхати

Ҳаммуаллиф профилининг Ilmiy faoliyat / Uslubiy nashrlar менюсига қарайдиган бўлсак услубий нашрнинг текшириш устунида яшил рангда Muallif tasdiqlangan  деган ёзувни кўриш мумкин (11-расм).

11-расм. Услубий нашрлар рўйхати

Юқоридаги кетма-кетлик асосида услубий ишларни киритиш ёки танлаш орқали шакллантириб олиш мумкин.

Ҳаммуаллифлик асосида қўшилган услубий нашр таҳрирлаш

Ҳаммуаллифлик асосида қўшилган услубий нашрни таҳрирлаш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Uslubiy nashrlar менюсига ўтинг (11-расм). Услубий нашрлар рўйхатидан услубий нашрни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (9-расм). Таҳрирлаш ойнасидан таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг

Ҳаммуаллифлик асосида қўшилган услубий нашрни ўчириш

Муҳим! Хаммуаллифлик асосида қўшилган услубий нашрни ҳаммуаллиф томонидан ўчиришга рухсат берилмайди. Фақат асосий муаллиф ўчириш мумкин.