Услубий фаолиятни тасдиқлаш
Профессор-ўқитувчиларнинг рейтингини шакллантиришда кафедра мудири профилида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан шакллантирилган услубий, илмий, интеллектуал мулк нашрлари ва илмий фаолликка тегишли маълумотларни текшириш ва тасдиқлаш талаб этилади.
Услубий фаолиятни тасдиқлаш тизимнинг Ilmiy faoliyat / Uslubiy (tasdiqlash) менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Услубий нашрлар рўйҳати
Услубий нашрлар рўйҳатидан нашр номини танлаб нашр тўғрисида тўлиқ маълумот олиш мумкин ёки Fayl nomi майдонидан файлни танлаш орқали услубий нашр яъни дарсликни юклаб олиш ва кўриш мумкин.
Услубий нашрлар рўйҳатидан нашр номини танлаш орқали услубий нашр тўғрисидаги маълумотни кўринг (2-расм).
2-расм. Услубий нашр маълумоти
Услубий нашр маълумоти ойнасида нашр ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин ҳамда Fayl nomi майдонидан файлни танлаш орқали услубий нашр яъни дарсликни юклаб олиш ва кўриш мумкин.
Услубий нашр маълумотлари ижобий бўлса услубий нашрни тасдиқлаш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Uslubiy (tasdiqlash) менюсига ўтинг ва тасдиқ тугмасини актив қилиш орқали нашрни тасдиқланг (3-расм).
3-расм. Услубий нашрни тасдиқлаш
Услубий нашрлар тасдиқлангандан сўнг профессор-ўқитувчиларнинг кафедра, факультет ва ОТМ миқёсида рейтинги шаклланади.