Ходимлар рўйхати
Ходимнинг меҳнат маълумотларини шакллантириш
Тизим орқали ходимлар шакллантирилгандан сўнг, тизим автоматик тарзда персонал ходимларни тизим менюсида жойлашган xodimlar ro’yxatiда акс эттиради.
Ходимлар тўғрисидаги маълумотларни кўриш Xodimlar / xodimlar ro’yxati менюсини танлаш орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Ходимлар рўйҳати
Ходимлар рўйҳати ойнасида ОТМда ишлайдиган ходимларни кўриш мумкин. Ушбу рўйхатдан ходимларнинг меҳнат маълумотларини таҳрирлаш ёки ўчириш мумкин.
Ходимнинг меҳнат маълумотларини таҳрирлаш
Ходимнинг меҳнат маълумотларини тахрирлаш учун ходимлар рўйҳати ойнасидан (1-расм) бирор бир ҳодимни танланг (2-расм). Ҳодимнинг меҳнат маълумотлари ойнасидан ўзгартириш керак бўлган майдонни танланг (масалан ходим stavka си). Рўйхатдан ўзгарган маълумотни танланг (ходим Stavka сини 0.5 ўзгартириш) ва Saqlash тугмасин танланг. Натижада ходимга тегишли маълумотлар ўзгаради.
2-расм. Ҳодимнинг меҳнат маълумотлари
Ходимга тегишли ўзгарган маълумотларни кўриш Xodimlar /Xodimlar ro’yxati менюсини танлаш орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. Ходимлар рўйҳати ойнаси
Рўйҳатда ходимга тегишли бўлган STAVKA маълумоти 0.5 қийматга ўзгарганини кўриш мумкин.
ОТМ бўлимидаги лавозимга ОТМда ишлайдиган бирор ходим тайинланса, 2-расмда келтирилган ходимнинг меҳнат маълумотлари ойнасидан ҳодимнинг Фамилия, Исми ва Шарифини ўзгартириш орқали амалган оширилади. Натижада экранда ходимнинг Ф.И.Ш. ўзгарганини акс эттирган маълумотни кўриш мумкин (4-расм).
4-расм. Ходимни лавозимга тайинлаш
Ходимнинг лавозим маълумотларини ўчириш
Ходимнинг лавозим маълумотларини ўчириш учун 4-расм келтирилган ходимни лавозимга тайинлаш ойнасидан O’chirish тугмасини танланг.
Муҳим! Ходимга боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим ходимни ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда ходимни ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.