Хорижий ўқитувчи маълумотларини шакллантириш
Хорижий ўқитувчини киритиш
Хорижий ўқитувчини киритиш тизим ойнасининг Xodimlar / Xorijiy o’qituvchi менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Хорижий ўқитувчини қўшиш
Хорижий ўқитувчини қўшиш учун +Qo’shish тугмасини танланг. Натижада ўқитувчини қўшиш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Ўқитувчининг маълумотларини шакллантириш ойнасида қуйидаги амалларни бажаринг:
- O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
- To‘liq ismi майдонига ходимни киритинг;
- Davlat майдонидан давлатни танланг;
- Ish joyi майдонига иш жойини киритинг;
- Fanlar майдонига фанни киритинг;
- Mutaxassislik nomi майдонига мутахассисликни киритинг;
- Asos hujjati майдонига асосни киритинг.
Барча маълумотлар тўғри бўлса сақлаш тугмасини танланг. Натижада хорижий ўқитувчи қўшилади.
2-расм. Хорижий ўқитувчи маълумотларини шакллантириш
Қўшилган хорижий ўқитувчини кўриш тизим ойнасининг Xodimlar / o’qituvchi менюси орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. Хорижий ОТМда фаолият олиб борадиган ўқитувчилар рўйхати.
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида ОТМда фаолият олиб борадиган хорижий ўқитувчилар яратиб чиқилади.
Хорижий ўқитувчи маълумотларини тахрирлаш
Хорижий ўқитувчи маълумотини тахрирлаш учун хорижий ўқитувчилар рўйхатидан ўқитувчини танланг. Натижада экранда хорижий ўқитувчи маълумотларини тахрирлаш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Ушбу ойнадан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмаси танлаш орқали маълумотларни сақланг.
Хорижий ўқитувчи маълумотларини ўчириш
Хорижий ўқитувчи маълумотини ўчириш учун хорижий ОТМда фаолият олиб борадиган ўқитувчилар рўйхатидан ўқитувчини танланг. Натижада экранда хорижий ўқитувчи маълумотларини тахрирлаш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Ўқитувчини ўчириш учун тахрирлаш ойнасидан O’chirish тугмаси босилади.