Мутахассисслик маълумотларини бошқариш
Мутахассисслик яратиш
Мутахассиссликлар олий таълим муассасасида кадрлар тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида шакллантирилади. Мутахассисликни яратиш тизим ойнасидан Talabalar / Mutaxassisliklar менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Мутахассисликни яратиш ойнаси
Мутахассисликни яратиш учун 1-расмда келтирилган ойнадан +Mutaxassislik yaratish тугмасини танланг. Натижада мутахассисликни киритиш ойнаси ҳосил бўлади (2-расм). Ушбу ойна орқали қуйидагича маълумотларни шакллантиринг:
- Ta’lim turi майдонидан мос равишда бакалавриат ёки магистратура таълим тури танланади;
- Mutaxassislik майдонида классификатордан таълим йўналиши ёки мутахассислик номи танланади (агар сиз қидираётган мутахассислик рўйхатда мавжуд бўлмаса ахборот тизими техник гуруҳига мурожаат қилинг);
- Turi майдонидан мутахассислик тоифаси танланади (маҳаллий, қўшма, бўлим ва бошқалардан моси белгиланади)
Барча маълумотлар киритиб бўлингандан сўнг Saqlash тугмасини босиш орқали маълумотлар сақланади.
2-расм. Мутахассисликни киритиш
Яратилган мутахассислар рўйхатини кўриш тизим ойнасидан Talabalar/Mutaxassisliklar менюси орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. Мутахассисликлар рўйхати.
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида ОТМнинг барча мутахассисликлари яратиб чиқилади.
Мутахассисликларни таҳрирлаш
Мутахассисликларни таҳрирлаш учун Talabalar/Mutaxassisliklar менюси танланади ва пайдо бўлган ойнадаги мутахассисликлар рўйхатидан тегишли мутахассислик номига босилади. Шундан сўнг мутахассислик маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади ва тегишли маълумотлар таҳрирланади (2-расм). Ушбу ойнада тегишли таҳрирлашлар бажарилгандан сўнг маълумотларни қайта сақлаш учун Saqlash тугмаси босилади.
Мутахассисликларни ўчириш
Мутахассисликларни ўчириш учун Talabalar/Mutaxassisliklar менюси танланади ва пайдо бўлган ойнадаги мутахассисликлар рўйхатидан тегишли мутахассислик танланади. Шундан сўнг мутахассислик маълумотларини таҳрирлаш ойнасидаги O‘chirish тугмасини босиш орқали тегишли мутахассислик ўчирилади (2-расм).
Муҳим!!! Тизимда ўчирилаётган мутахассисликка боғлиқ маълумотлар мавжуд бўлса у ҳолда ушбу мутахассисликни ўчиришга рухсат берилмайди. Бундай ҳолларда мутахассисликни ўчириш учун дастлаб унга боғлиқ бўлган маълумотларни ўчиришга тўғри келади.