Ўқитувчи холати маълумотларини бошқариш

Ўқитувчи холати маълумотларини бошқариш учун тизим ойнасининг Xodimlar/ O'qituvchi holati менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Ўқитувчи холати маълумотларини бошқариш

Ўқитувчи холати одатда ишламоқда статусига эга бўлади. Агар ўқитувчи ишдан бўшаса, таътилда ёки хизмат сафарида бўлса ўқувчининг  статусини ўзгартириш талаб этилади. Бунинг учун ўқитувчи холати маълумотларини бошқариш ойнасидан ўқитувчини танланг ва Holat turi майдонидан:

  • Агар ходим таътилди бўлса ta’tilda турини танланг;
  • Агар ходим хизмат сафарида бўлса xizmat safarida турини танланг;
  • Агар ходим бўшаган бўлса bo’shagan турини танланг;
  • Hujjat raqami майдонига тегишли хужжатнинг рақами киритинг;
  • Hujjat sanasi майдонидан тегишли хужжатнинг санасини танлаш орқали киритинг (2-расм).

2-расм. Ўқитувчи холатини ўзгартириш ойнаси

Киритилган маълумотлар тўғри бўлса ОК тугмасини танланг. Натижа ходимнинг статуси ўзгаради.

3-расм. Ходим статусини кўриш

Худди шу усулда ходимланинг хизмат сафари, бўшаган ёки ишламоқда каби статусларини белгилаш мумкин.