Давомат чоралари маълумотларини бошқариш

Давомат чоралари яратиш

Олий таълим муассасасида талабалар сабабсиз дарс қолдирганликлари учун чоралар кўрилиши мумкин. Бунда огоҳлантириш, хайфсан ва четлаштириш каби чоралар қўлланилади. Шунинг учун давомат чораларини яратиб олиш керак. Давомат чоралари администратор ролида Davomat / Davomat choralari менюсини орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Давомат чоралари

Давомат чоралари ойнасидан:

  • Baholash tizimi майдонидан баҳолаш тизимини танланг;
  • Chora turi майдонидан чора турини танланг;
  • Minimal chegara майдонига қийматни киритинг.

Давомат чораларига тегишли маълумотлар шакллантирилгандан сўнг Saqlash тугмаси босилади ва натижада давомат чоралари рўйхати яратилган давомат чораси пайдо бўлади (2-расм).

2-расм. Давоат чоралари рўйхати

Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида барча давомат чоралари яратиб чиқилади.

Давомат чораларини таҳрирлаш

Давомат чораларини таҳрирлаш учун давомат чоралари рўйхатидан тегишли давомат чораси номига сичқонча билан босилади ва натижада давомат чорасининг маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларини сақланг.

Давомат чораларини ўчириш

Давомат чораларини ўчириш учун давомат чоралари рўйхатидан тегишли давомат чораси номига сичқонча билан босилади ва натижада давомат чорасининг маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан O’chirish тугмаси босиш орқали маълумот ўчирилади.