Қабул квотаси маълумотларини бошқариш
Қабул квотасини шакллантириш
Қабул квотасини шакллантириш тизим ойнасининг Talabalar / Qabul kvotasi менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Қабул квотаси ойнаси
Қабул квотасини шакллантириш учун +Kiritish тугмасини танланг. Натижада кабул квотаси маълумотларини шакллантириш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Ушбу ойнада қуйидагича маълумотларни шакллантиринг:
- Ta’lim turi майдонидан бакалавр ёки магистратура таълим турини танланг;
- Mutaxassislik майдонидан мутахассисликни танланг;
- Ta’lim shakli майдонидан таълим шаклини танланг;
- O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
- Kvota turi майдонидан квота турини танланг;
- Qabul kvotasi майдонига қабул квотасини киритинг.
Қабул квотаси шакллантирилгандан сўнг Saqlash тугмаси босилади ва қабул квотаси рўйхатида яратилган квота пайдо бўлади (2-расм).
2-расм. Қабул квотаси рўйхати
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида мавжуд қабул квоталари шакллантириб олиш мумкин.
Квотага нисбатан қабул қилинган талабалар сони фарқини кўриш
Яратилган қабул квоталар тўғрисида тўлиқ маълумот олиш учун Talabalar / Qabul kvotasi менюси танлаш орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. Кабул квотаси ва қабул қилинган талабалар сони
Эътибор берган бўлсангиз 3-расмда ўқув йили, таълим тури, таълим шакли, квота тури, қабул квотаси, талабалар сони, фарқ, фаол каби устунлар ва ушбу устунларга тегишли маълумотлар ҳосил бўлган. Тизимда талабалар рўйхати шакллантириш бошланиши билан ушбу ойнада мутахассисликлар бўйича талабалар сони кўрина бошлайди ва квота билан қабул қилинган талабалар фарқларини автоматик тарзда солиштириш ишлари амалга оширилади. Юқоридаги 3-расмда келтирилган telekommunikatsiya texnologiyalari (telekommunikatsiyalar) йўналишида 2 талаба борлиги сабабли, тизимда қабул квотаси 100 та талабалар сони эса 2 та ҳамда 98 та фарқни кўрсатиб турибди.
Кабул квотасини таҳрирлаш
Кабул квотасини таҳрирлаш учун кабул квотаси рўйхатидан тегишли кабул квотаси номига сичқонча билан босилади ва натижада кабул квотаси маълумотлари тахрирлаш майдонларига юкланади (2-расм). Тахрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмаси танлаш орқали кабул квотаси маълумотларини сақланг.
Кабул квотасини ўчириш
Яратилган кабул квотаси маълумотларини ўчириш учун кабул квотаси рўйхатидан тегишли кабул квотаси номига сичқонча билан босилади ва тахрирлаш ойнасидан O’chirish тугмаси босилади (2-расм).