Талабалар рўйхатини бошқариш

Талабалар рўйхатини кўриш

Талабалар академик гуруҳга бириктирилгандан сўнг автоматик равишда талабаларни гуруҳга бириктириш ойнасидан олиниб талабалар рўйхати ойнасига ўтказилади.

Академик гуруҳларга бириктирилган талабалар рўйхатини кўриш учун Talabalar / Talabalar ro’yxati менюси танланади ва шундан сўнг талабалар рўйхатини кўриш ойнаси очилади (1-расм).

1-расм. Талабалар рўйхатини кўриш.

Талабани гуруҳга бирикканини кўриш 1-расмда келтирилган талабалар рўйхатини кўриш ойнасидан таълим шакли, ўқув режа семестр ва гурух каби фильтрларни танлаш орқали амалга оширилади (2-расм).

2-расм. Талабани гуруҳга бириккани кўриш

Талабанинг маълумотларини кўриш учун гурухдаги талабани танланг. Натижада гуруҳга бириктирилган талабанинг маълумотларини кўриш ва таҳрирлаш ойнаси хосил бўлади (3-расм).

3-расм. Гуруҳга бириктирилган талабанинг маълумотларини кўриш ва  таҳрирлаш ойнаси.

Эслатма! Талаба гуруҳга бириктирилгандан сўнг вазирлик ахборот тизими билан синхронизация амалга ошмаган бўлса,  у ҳолда 3-расмда келтирилган  гуруҳга бириктирилган талабанинг маълумотларини кўриш ва  таҳрирлаш ойнасидан Saqlash тугмасини танланг. Натижада вазирлик ахборот тизими билан  синхронизация амалга ошади. Синхронизацияни бўлганини кўриш учун Talabalar/Talabani bazasi менюси танланади ва талабалар рўйхатидан киритилган талабанинг Status  деб номланган майдони яшил рангли белгилаш символи турган бўлса, демак талаба вазирлик ахборот тизими билан синхронизация бўлган ҳисобланади

Муҳим! Талабанинг статус устинида турли хил кўринишдаги белгилар пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда сичқонча кўрсаткичини ўша белгига олиб борилса қандай хатолик борлигини кўрсатиб беради, масалан гуруҳга бириктирилмаган, синхронизация актуал ёки ўқув маълумотлари мавжуд эмас каби маълумотлар пайдо бўлади. Шу хабарга қараб хатоликни бартараф этиш мумкин.

Гуруҳга бириктирилган талаба маълумотини таҳрирлаш

Гуруҳга бириктирилган талаба маълумотини таҳрирлаш учун Talabalar / Talabalar ro’yxati менюси танланади сўнгра талабалар рўйхатини кўриш ойнасидан таълим шакли, ўқув режа семестр ва гурух каби фильтрлар танланади (2-расм). Талабалар рўйхатидан талаба танланади ва таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга ошириб Saqlash тугмасини босилади (3-расм).

Гуруҳга бириктирилган талаба маълумотини ўчириш

Гуруҳга бириктирилган талаба маълумотини ўчириш фақатгина администратор профили ёрдамида амалга ошириш мумкин. Бунинг учун Talabalar/ Talabalar ro’yxati менюси танланади ва талабалар рўйхати ойнасидан таълим шакли, ўқув режа, семестр ва гурух каби фильтрлар танланади сўнгра талабалар рўйхатидан талаба танланиб таҳрирлаш ойнасидан O’chirish тугмасини босилади (4-расм).

4-расм. Талаба маълумотни ўчириш

Муҳим! Гурухга бириктирилган талабанинг боғланган бошқа маълумотлар мавжуд бўлса у ҳолда тизим талабани ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда талабани ўчириш учун дастлаб у билан боғланган бошқа маълумотларни ўчириш зарур бўлади.

Талабалар маълумотларини экспорт қилиш.

Тизимга киритилган талабалар маълумотларини Excelga кўчириш Talabalar/Talaba ro’yxatini менюсини танлаш ва талабалар рўйхати ойнасидан Export talaba ёки Talaba manzili тугмасини босиш орқали амалга оширилади (5-расм).

5-расм. Талаба маълумотларини экспорт қилиш.

Export talaba тугмаси танланганда талабанинг ўқув маълумотлари Excel дастурига экспорт бўлади. Talaba manzili тугмаси танланганда эса талабанинг манзил маълумотлари Excel дастурига кўчирилади.