Фан топшириқлари маълумотларини бошқариш
Фан топшириқларини яратиш
Дарс машғулотларини ўтказиш жарёнида тизим орқали фан машғулотларининг турлари бўйича топшириқларни шакллантириш талаб этилади. Фан топшириғини Topshiriq ва Test кўринишида шакллантириш мумкин.
Фан топшириқларини шакллантириш Fanlar bazasi / Fan topshiriqlari менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Фан машғулоти рўйхати
Фан топшириқларини шакллантириш учун рўйхатдан фан машғулотини танланг (2-расм).
2-расм Фан топшириқларини яратиш
Фан топшириқларини яратиш учун +Yaratish тугмасини танланг. Натижада топшириқларни шакллантириш ойнаси пайдо бўлади (3-расм).
3-расм. Фан топшириқларини шакллантириш ойнаси
Фан топшириқларини шакллантириш ойнасида келтирилган майдонларни берилган кетма-кетликда қуйидагича тўлдиринг:
- Topshiriq turi майдонидан топшириқ турини танланг, масалан topshiriq;
- Nazorat turi майдонидан назорат турини танланг, масалан oraliq nazorat;
- Nomiº майдонига топшириқ номини киритинг;
- Izoh майдонига мустақил иш бўйича изоҳ киритинг;
- Muddat майдонига топшириқ муддатини белгиланг;
- ball майдонига мустақил ишга қўйиладиган баллни киритинг;
- Urinishlar soni майдонига уринишлар сонини киритинг, масалан 2;
- Til майдонида автоматик тарзда ўзбек тили кўринади;
- Fayl nomi бўлимига файл киритинг.
Барча маълумотлар тўғри бўлса Saqlash тугмасини танлаш орқали топшириқ яратилади (4-расм.)
4-расм. Фан топшириқларини шакллантириш ойнаси
Яратилган топшириқни кўриш учун Fanlar bazasi / Fan topshiriqlari менюсини танланг (1-расм). Рўйхатдан фан машғулотини танлаш орқали фан топшириқлари ойнасини очинг (5-расм).
5-расм. Фан топшириқлари рўйхати
Худди шу кетма-кетликда барча топшириқлар яратиб олинади.
Фан топшириқларини таҳрирлаш
Яратилган топшириқни таҳрирлаш учун fanlar bazasi / Fan topshiriqlari менюсини танланг (1-расм). Рўйхатдан фан машғулотини танлаш орқали фан топшириқлари ойнасини очинг (5-расм). Топшириқлар ойнасидан топшириқни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (4-расм). Таҳрирлаш ойнасидан таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.
Фан топшириқларини ўчириш
Яратилган топшириқни ўчириш учун Fanlar bazasi / Fan topshiriqlari менюсини танланг (1-расм). Рўйхатдан фан машғулотини танлаш орқали фан топшириқлари ойнасини очинг (5-расм). Топшириқлар ойнасидан топшириқни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (4-расм). Таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танланг.
Муҳим! Топшириқ билан боғлиқ бошқа маълумотлар шакллантирилган бўлса топшириқни ўчиришга рухсат берилмайди.
Фан топшириқларини жўнатиш
Топшириқни жўнатиш учун Fanlar bazasi / Fan topshiriqlari менюсини танланг (1-расм). Рўйхатдан фан машғулотини танлаш орқали фан топшириқлари ойнасини очинг (5-расм). Топшириқлар ойнасидан топшириқни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (6-расм)
6-расм. Топшириқни жўнатиш ойнаси
Топшириқни талабаларга юбориш учун Yuborish тугмасини танланг. Натижада экранда талабалар рўйхати очилади (7-расм).
Топшириқни жўнатиш ойнасида талабаларнинг фамилия, исми ва шарифи, гуруҳи, статуси, қайднома тури ҳамда топшириқ муддати каби маълумотлар пайдо бўлади. Топшириқни жўнатиш учун талабалар рўйхатидан талабаларни белгиланг ва Yuborish тугмасини танланг. Yuborish тугмаси танлангандан сўнг экранда топшириқ талабаларга муваффақиятли жўнатилганлиги тўғриси хабар пайдо бўлади (7-расм).
7-расм. Талабаларни белгилаш ойнаси
Топшириқлар жўнатилганлиги ва уларнинг ҳолатини билиш учун тизимнинг Fanlar bazasi / Fan topshiriqlari менюсини танланг (1-расм). Рўйхатдан фан машғулотини танлаш орқали фан топшириқлари ойнасини очинг (8-расм).
8-расм. Топшириқлар рўйхати
Топшириқ ҳолатини кўриш учун топшириқлар рўйхати ойнасидан Talabalar устинидаги сонли маълумотни танланг. Натижада экранда қуйидаги маълумот пайдо бўлади (9-расм).
9-расм. Топшириқ ҳолати
Талабага топшириқ жўнатилган бўлса топшириқ ҳолати ойнасининг статус устуни Berildi ёзуви пайдо бўлади.
Топшириқни текшириш ва баҳолаш
Талабаларни баҳолаш учун талаба томонидан топшириқ бажарилиб ўқитувчига жўнатилган бўлиши керак. Топшириқни баҳолаш учун тизимнинг Fanlar bazasi / Fan topshiriqlari менюсини танланг (1-расм). Рўйхатдан фан машғулотини танлаш орқали фан топшириқлари рўйхатини очинг (10-расм).
10-расм. Топшириқни баҳолаш ойнаси
Топшириқни баҳолаш ойнасининг Talabalar устунида битта талаба вазифани бажариб топширган. Ушбу топшириқни баҳолаш учун Talabalar устунидаги 2/1/0 сонли белгини танланг. Натижада экранда фан топшириғи тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлади (11-расм).
11-расм. Топшириқни баҳолаш ойнаси
Топшириқни баҳолаш учун тизим ойнасидан Status устунидан Topshirdi ёзувини танлаш орқали талаба жавобини кўринг (12-расм).
12-расм. Топшириқни баҳолаш ойнаси
Fayl nomi қаторидан талаба томонидан юборилган файлни текшириб чиқинг сўнгра баҳони ва баҳолаш шархини киритинг ҳамда Saqlash тугмасини босиш орқали баҳони сақланг (13-расм).
13-расм. Баҳолаш ойнаси
Юқорида кўрсатиб ўтилган усул орқали ўқитувчи томонидан топшириқлар шакллантирилади ва баҳоланади.
Фан топшириғини TEST кўринишида шакллантириш
Фан топшириқларини тест кўринишда шакллантириш учун Fanlar bazasi / Fan topshiriqlari менюсини танланг (1-расм). Тест топшириқларини яратиш учун фан машғулоти рўйхатидан фан машғулотини танланг (2-расм). Фан топшириқларини яратиш учун +Yaratish тугмасини танланг. Натижада топшириқларни шакллантириш ойнаси пайдо бўлади (14-расм).
Фан топшириқлари маълумотларини қуйидагича тўлдиринг:
- Topshiriq turi майдонидан топшириқ турини танланг, test;
- Nazorat turi майдонидан назорат турини танланг, масалан oraliq nazorat;
- Nomi майдонига топшириқ номини киритинг;
- Izoh майдонига тест бўйича изоҳ киритинг;
- Muddat майдонига топшириқ муддатини белгиланг;
- Ball майдонига тест баллни киритинг, масалан 10 балл;
- Urinishlar soni майдонига уринишлар сонини киритинг, масалан 2;
- Til майдонида автоматик тарзда ўзбек тили кўринади;
- Test vaqti (daqiqa) майдонига тест топшириш дақиқасини киритинг;
- Savollar soni майдонига саволлар сонини киритинг, масалан 10
- Tasodifiy майдонига саволлар келишини тасодифий келиши учун HA ёзувини танланг ва Saqlash тугмасини танлаш орқали малумотни сақланг
14-расм. Тест топшириқларини яратиш
Тест саволларини шакллантириш
Тест саволларини шакллантириш учун тизимнинг Fanlar bazasi / Fan topshiriqlari менюсини танланг (1-расм). Рўйхатдан фан машғулотини танлаш орқали фан топшириқлари рўйхатини очинг (15-расм).
15-расм. Тест топшириқларини яратиш ойнаси
Тест саволларини киритиш учун топшириқлар рўйхатидан Savollar устунида пайдо бўлган 0 savol ёзувини танланг. Натижада тест саволларини шакллантириш ойнаси пайдо бўлади (16-расм).
16-расм. Тест топшириқларини яратиш ойнаси
Тест саволларини киритиш учун +Kiritish тугмасини танланг. Пайдо бўлган ойнада тест саволларини шакллантириш мумкин. Тест саволларини шакллантириш қўлланманинг ФАН РЕСУРСЛАРИ қисмида батафсил келтириб ўтилган.
Тест топшириқларини жўнатиш юқорида кўрсатиб ўтилган фан топшириқларини жўнатиш каби амалга оширилади ( 6-7-8-9-расмлар).
Талабанинг тест натижаси кўриш
Талаба тест саволларига жавоб бергандан сўнг ўқитувчи профилида талабанинг натижалари пайдо бўлади. Тест натижалари тизимнинг Fanlar bazasi / Fan topshiriqlari менюсидан кўрилади (1-расм). Рўйхатдан фан машғулотини танлаш орқали фан топшириқлари рўйхатини очинг (17-расм).
17-расм. Топшириқлар рўйхати
Топшириқлар рўйхатининг Talabalar устунида битта талаба тест топширганини кўриш мумкин. Натижани кўриш учун Talabalar устунидаги 2/1/0 сонли белгини танланг. Натижада талабанинг олган бали кўринади (18-расм).
18-расм. Топшириқни баҳолаш ойнаси
Юқоридаги кетма-кетлик асосида фан машғулотининг бошқа турлари бўйича топшириқлар ва тест саволларини шакллантириш, талабага жўнатиш ва баҳолаш ишларини олиб бориш мумкин.
Эслатма! Тизим юборилган ва баҳоланган топшириқларни ўчиришга рухсат бермайди. Агар бирор бир сабаб туфайли талаба топшириқни ўз вақтида топширолмаса топшириқнинг муддатини 8-расмда келтирилган талабаларни белгилаш ойнасидан талабани алоҳида танлаш орқали топшириқ муддатини чўзиш мумкин. Шунда талабага яна битта имконият очилади.