Фанлар блоки маълумотларини бошқариш
Фанлар блокини шакллантириш
Фанлар блоки асосан тизимнинг O‘quv jarayoni/O‘quv reja менюси орқали шакллантирилади ва бошқарилади. Фанлар блоки маълумотини тизимнинг O‘quv jarayoni/Fan bloki менюсида ҳам шакллантириш ва бошқариш мумкин (1-расм).
1-расм. Фанлар блоки рўйхати
Фанлар блоки маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- O‘quv reja майдонидан ўқув режани танланг;
- Fanlar bloki майдонидан фанлар блокини танланг. Тизимда Gumanitar va ijtimoiy-iqtisodiy fanlar, Matematik va tabiiy-ilmiy fanlar, Umumkasbiy fanlar, Ixtisoslik fanlari, Qo‘shimcha fanlar, Umummetodologik fanlar, Mutaxassislik fanlari, Tanlov fanlar, Ilmiy faoliyat каби бир нечта фан блоклари бор.
- Kod: Фанлар блокининг кетма-кетлик рақами киритилади, масалан: 1.00
Керакли маълумотлар шакллантирилгандан сўнг Saqlash тугмасини танланг. Натижада фанлар блоки тизимга сақланади ва фанлар блоки рўйхатига қўшилади (2-расм).
2-расм. Фанлар блокини яратиш.
Худди шу кетма-кетликда барча фанлар блоки шакллантириб олинади
Фанлар блокини тахрирлаш
Фанлар блокларини таҳрирлаш учун фанлар блоки рўйхатидан таҳрирлаш талаб қилинаётган фанлар блоки кодига босилади ва фанлар блокининг маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (2-расм). Маълумотлар устида тегишли таҳрирлашлар якунланганидан сўнг фанлар блоки маълумотларини қайта сақлаш учун Saqlash тугмаси босилади.
Фанлар блокини ўчириш
Фанлар блокларини таҳрирлаш учун фанлар блоки рўйхатидан таҳрирлаш талаб қилинаётган фанлар блоки кодига босилади ва фанлар блокининг маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (2-расм). Маълумотлар устида тегишли таҳрирлашлар якунланганидан сўнг фанлар блоки маълумотларини қайта сақлаш учун O’chirish тугмаси босилади